Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Туркманистонда йил бошидан буён озиқ-овқат 18- 50 фоизга қимматлади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Туркманистонда йил бошидан буён озиқ-овқат 18- 50 фоизга қимматлади

Фарғона

Туркманистондайил бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотлари 18 фоиздан ошиқ қимматлаб кетди. Баъзи товарларнинг нархи 50 фоиздан зиёд ошиб кетди, дея хабар беради «Хроника Туркменистана». Мисол учун, Россияда ишлаб чиқарилган ўсимлик мойининг нархи 7 дан 8-9 манатгача, шакар — 4,8 дан 5,8 манатгача ошган. Шакар таъминотидаги узилишлар давом этяпти, уни барча дўконлардан ҳам топиб бўлмайди, кўпинча бир кишига икки килодан ортиқ сотишмайди.

Импорт қилинган россия ва қозоқ уни 3,40 дан 4 манатгача қимматлаган. Турли консервалар нархи ҳам кўтарилган. Масалан, бир банка зайтун меваси 7 дан 9 манатгача ошган. Мева ва сабзавотлар ҳам сезиларли даражада қимматлаган. Йил бошида бир кило картошка 2 манат эди, ҳозир эса у 3,8 манат туради, банан 8 дан 12 манатгача қимматлаб кетди, эрон олмалари ҳам 10 дан 15 манатгача кўтарилган. Бу нархлар мавсумий бўлиши ҳам мумкин.


Дўкон олдидаги навбат. Фото © «Хроника Туркменистана»

Вақти-вақти билан Туркманистонда баъзи маҳсулотлар, масалан товуқ гўшти ва тухумни сотиб олишнинг иложи йўқ. Пишлоқларнинг кўплаб турлари умуман йўқ бўлиб кетган, борлари эса жуда қиммат. Масалан, россияда ишлаб чиқарилган Gouda пишлоғининг бир килоси 32 дан 50 манатгача ошган.

Нархларнинг кўтарилиши билан бирга туркман манатининг қадри ҳам тушиб боряпти. "Қора бозорда" бир доллар 7,2 — 7,5 манат даражасига етган. Расмий курс эса бир доллар учун ҳамон 3,5 манат, президентнинг яқинда айтган гапларига қараганда, ҳукумат курсни ушлаб туришга ҳаракат қилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский