Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Туркманистон: Республиканинг собиқ бош прокурори ҳибсга олинди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Туркманистон: Республиканинг собиқ бош прокурори ҳибсга олинди

Фарғона

Туркманистонда собиқ бош прокурор Аманмират Халлиев ҳамда прокуратура ва ички ишлар идоралариннг 50 нафар ходими ҳибсга олинди. Манбалар маълум қилишича, собиқ бош прокурор 4 май куни бўлиб ўтган Хавфсизлик Кенгашининг мажлисидан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бош прокурор Халлиевни коррупция ва порахўрликка қарши кураша олмаганликда айбламоқда. Бироқ манбалар Аманмират Халлиев ва унинг ходимлари Осиё ўйинлари учун бадавлат кишилардан маблағ тўплай олмагани учун мансабларидан озод қилинган дея таъкидлашмоқда.

Туркманистон пойтахти 2010 йилнинг декабрь ойида V Осиё ўйинлари мезбони сифатида танланган эди.

Экспертларга кўра, жаҳон бозорида энергоресурслар нархлари тушиб кетиши важидан Туркманистон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Шу сабабли ҳам расмийлар бадавлат кишиларга мурожат қилиб, Осиё ўйинларини ўтказишда ёрдам беришларини сўради.

Осиё ўйинлари учун Ашхабод 8 миллиард долларга яқин маблағ сарфлади, шундан 5 миллиард доллари Олимпия шаҳарчасини қуришга,2,3 миллиард доллари эса янги халқаро аэропорт қурилишига сарфланди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский