Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Қирғизистон раҳбари Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўл лойиҳасини муҳокама қилиб олди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Қирғизистон раҳбари Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўл лойиҳасини муҳокама қилиб олди

Фарғона

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Пекинда Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон темирйўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг Ахброт сиёсати бўлими маълум қилди.

Давлат раҳбари мазкур лойиҳани амалга ошириш масаласини Хитой йўл ва кўприклар қурилиш давлат корпорацияси Бошқаруви раиси Лу Шан билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилган.

Учрашувда, Шимол-Жануб йўл қурилиши лойиҳаси ва Бишкек кўчаларини таъмирлаш масалалари ҳам мухокама қилинган.

Албазбек Атамбоев ХХРнинг Шинжон-Уйғур Мухтор Ўлкаси Савдо Саноат палатаси (ССП) вице-президенти Ми Эньхуа билан учрашувда ижтимоий соҳа ва сайёҳлик соҳасига сармоя жалб қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни муҳокама қилган.

Президент маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Алмаз Усеновнинг айтишича, Алмазбек Атамбоевнинг ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашуви ҳам белгиланган. Учрашувлар Пекинда ўтаётган «Бир белбоғ-бир йўл» Халқаро ҳамкорлик анжумани доирасида бўлиб ўтмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский