Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга сафар қилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга сафар қилади

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017-йилнинг 19-20-май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, дея маълум қилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати


Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов

Бу сафар учрашув ва музокаралар Туркманбоши шаҳрида ўтади. Томонлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалаларни муҳокама қилинади минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Мирзиёев, шунингдек, Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган худудларидан келган бир гурух болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёхлик зонасига хам ташриф буюради.

Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президент лавозимини эгаллаганидан сўнг ўзининг биринчи хорижий сафарини 2017 йил 6-7 мартида Туркманистонга ташрифи билан бошлаганди. Ўшанда ҳам қатор икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, 2018-2020 йилларга Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский