Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси илк бор йўловчиларни Нью-Йоркка “орзу лайнери”да етказиб қўйди — ИА «Фергана» — мобильная версия

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси илк бор йўловчиларни Нью-Йоркка “орзу лайнери”да етказиб қўйди

Фарғона

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси 18 май куни Boeing 787 Dreamliner самолётида Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсини бажарди, дея маълум қилади МАК матбуот хизмати.


МАК матбуот хизмати фотоси

Самолёт ушбу йўналиш бўйича маҳаллий вақт билан соат 04:40 да учиб чиқди ва эсон-омон кўзланган манзилга етиб борди. Салонда 238 нафар йўловчи бор эди, улардан 179 киши Нью-Йоркгача учиб боришди. Олдинроқ биринчи рейсда Boeing 787 Dreamliner Учиш отрядининг тўртта экипажи жалб этилгани ҳақида хабар қилинганди.

2017 йил 27 июлида эса Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси илк бор Тошкентдан тўппа-тўғри Нью-Йорккача тўхтамай учадиган бўлди.


"> МАК матбуот хизмати фотоси

Шу билан бирга, МАК АҚШга Рига орқали ҳафтасига бир мартадан рейсларини сақлаб қолади. Учиш вақти 16 соат 50 дақиқа, учиш вақти – 04:00, Нью-Йорк аэропортига қўниш вақти 12:30. Оралиқ масофа - 10.384 километр.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авикомпанияси Boeing 787 Dreamliner тижорат эксплуатациясини 2016 йил сентябрида бошлаган. Бугунги кунда “орзу лайнерлари” Дубай, Истанбул, Тел-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга рейсларни бажармоқда.


МАК матбуот хизмати фотоси

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский