Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Тожикистон: Умбрбодга қамалган собиқ генерал Ғаффор Мирзоев очлик эълон қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Тожикистон: Умбрбодга қамалган собиқ генерал Ғаффор Мирзоев очлик эълон қилди

Фарғона

Гаффор Мирзоев
Бир пайтлар катта таъсир кучига эга бўлган, ҳарбий исён қилишга урингани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган тожик генерали Ғаффор Мирзоев очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг опаси Ойша Мирзоева қамоқхона раҳбариятига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.

Ойша Мирзоевага кўра, акаси Тожикистон ҳукумати вакиллари унинг жиноят ишини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги илтимосини инкор қилаётганлигига қарши норозилик сифатида 22 июль куни очлик эълон қилган. Ҳозир қувғинга учраган генерал бир кишилик камерада сақланмоқда.

Ойша Мирзоеванинг ишончи комилки, акасининг жиноят ишини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги хатлар президент маъмуриятига ва бошқа давлат тузилмаларига етиб бормаяпти.

«У давлатнинг тарафдори, лекин ўзининг иши қонуний асосларда такроран кўриб чиқилишини қатъий талаб қилмоқда. Акам шундай илтимослар билан бир неч бор парламентга, Конституциявий судга, бошқа идораларга мурожаат қилди, бироқ, ўзи айтганидек, унинг илтимослари ҳатто турма ҳудудидан ташқарига ҳам чиқмади», де билдирди Ойша Мирзоева.

Ғаффор Мирзоев (Ғаффор "оқсоқол") Тожикистондаги фуқаролик зиддиятлари йилларида (1992-1997 йиллар) ҳукумат тепасига мамлакатнинг ҳозирги раҳбарларини келтирган, Миллий фронтнинг ўз таъсир кучига эга дала қўмондонларидан бири эди. Фуқаролар урушидан кейин у Миллий гвардияга қўмондонлик қилди, Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш агентлигини бошқарди, Тожикистон Миллий олимпия қўмитасининг президенти эди. “Оқсоқол” 2014 йил августда ҳибсга олинди, роппа-роса икки йилдан сўнг эса Тожикистон ҳарбий прокуратураси у 112 та жиноят содир этганлигини эълон қилди. Собиқ генерални Тожикистон Жиноят кодексининг 28 та моддаси бўйича, жумладан террорчилик, қўпорувчилик, одам ўлдиришни ташкил қилиш, ҳарбий исён қилишга уриниш ва ноқонуний қурол сақлашда айблашди. У умрбод қамоққа ҳукм қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский