Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО қошидаги элчи лавозимини тарк этмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО қошидаги элчи лавозимини тарк этмоқда

Фарғона

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг 39 ёшли кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ЮНЕСКО қошидаги республиканинг доимий вакили лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда у 26 август куни Самарқандда ўтган “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё ренессанси” дея номланган халқаро анжуманда сўзга чиқа туриб билдирди, дея хабар беради ТАСС.


Лола Каримова-Тиллаева эри билан. Фотосурат унинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинган

“Яқин келажакда мен элчи лавозимини тарк этиб оилам, ўз олдимга қўйган шахсий вазифаларим ва Ислом Каримов фонди томонидан амалга оширилаётан лойиҳалар билан боғлиқ ишларга ҳамда бошқа ижодий, хайрия ва маданий лойиҳаларга эътиборимни қаратмоқчиман”, - дея билдирди Каримова-Тилляева.

“Vanity Fair” нашри 10 июль куни ёзган мақолада айтилишича, Лола Каримова-Тиллаева оиласи билан Лос-Анжелесда яшайди, уб ерда дўкон очиб олган, бироқ кўпроқ Парижда ишлайди. Унинг эри Темур Тиллаев Экспор-импорт операцияларига алоқадор компанияларнинг бутун бошли тармоғига эгалик қилади.

Яқин кунлардан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида унинг исми-шарифи Лола Тиллаева деб кўрсатилмоқда. У Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг президенти, “Sen Yolg’iz Emassan” болалар жамоатчилик фонди васийлар кенгашининг раиси, Осиё гимнастика уюшмасининг фахрий президенти, Швейцариядаги энг бой одамлар рўйхатининг фигурантидир.

“Фарғона” агентлигининг номи ошкор қилиб бўлмайдиган манбалари маълум қилишича, марҳум президентнинг қариндошлари аста*аста ўзларининг яширин таъсирини ва дамоатчилик позицияларини йўқотиб бормоқда. Каримовнинг хотини Татьяна Акбаровна Фарғона вилоятидаги туғилган шаҳри Қувасойда “фахрий сурган”да. Кенжа қизи Лола ва унинг эри Темур Тиллаев энг яқин кунларда республика ичидаги салобатли бихнесидан маҳрум бўлиб қолиши мумкин. Шундай қилиб, биз бир йил олдин ёзган жараёнларимиз давоми яққол кўзга ташланиб турибди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский