Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ташрифлар: Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга, Нурсултон Назарбаев Ўзбекистонга отланмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ташрифлар: Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга, Нурсултон Назарбаев Ўзбекистонга отланмоқда

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтада Қирғизистонга ташриф билан боради. Бу ҳақда 28 август куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўш вилояти Ўзган тумани Интимоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашган пайтда маълум қилди.


Чапдан ўнга: Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова, Шавкат Мирзиёев, Нурсултан Назарбаев, Алмазбек Атамбаев. Қирғизистон матбуот хизмати фотосурати

“Келгуси ҳафтада республикамизга Ўзбекистон президенти келади. У билан муносабатимиз жуда яхши. Икки ҳафта олдин икки мамлакат бош вазирлари учрашдилар, чегаранинг 84 фоизи бўйича битимлар тузилган. Бу Ўзбекистон бош вазирининг 26 йил ичида биринчи ташрифидир”, - дейди Атамбаев матбуот хизмати келтирган иқтибосда.

Қирғизистон президенти 2016 йил 24 декабрда ишчи ташрифи билан Ўзбекистонга келган

Шу вақтнинг ўзида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев Ўзбекистонга расмий ташриф билан бормоқчи. Бу ҳақда у 26 август куни Халқаро “ЭКСПО-2017” кўргазмасининг Ўзбекистонга оид павильонига кирганида маълум қилди. Uznews.Uz хабар беришича, президент Ўзбекистонга энг яқин вақт ичида бораман деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Назарбаев сўнгги бор қўшни мамлакатга бир йил олдин келган: 12 сентябрда у Самарқандга келиб Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилган. 2017 йил мартида Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан борганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский