Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда расмий валюта алмаштириш шохобчаларини очишга тайёрланмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда расмий валюта алмаштириш шохобчаларини очишга тайёрланмоқда

Фарғона

Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда расмий валюта алмаштириш пунктларини очишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг сайтига қўйилган “Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби” тўғрисидаги низомнинг кучга кириши тўғрисидаги хабарномасидан англаш мумкин бўлади.

“Ушбу ҳужжатда тижорат банкларини жисмоний шахслардан валюта-алмашув пунктлари орқали нақд хорижий валютани сотиб олиш учун етарли миқдорда нақд пул билан таъминлаш, улардан мақсадли фойдаланиш, ҳисоб-китоб қилиш муддатлари тартиби белгилаб берилган, бухгелтерлик ҳисобидан ўтказишнинг рухсат берилган услублари санаб ўтилган”, - дейилади МБ хабарномасида.

Банк валюта-алмашув шохобчалари тўхтовсиз ишлашини, мижозларни замонавий ва сифатли хизмат кутаётганини ваъда қилмоқда.

Қайд этамиз, ҳужжатда гап фақат фуқаролардан хорижий валютани сотиб олиш кетмоқда ва сотиш ҳақида бирор оғиз сўз йўқ.

Валюта алмашув пунктлари қачон очилиши тўғрисида бирор-бир аниқ маълумот йўқ. 29 август кунига келиб долларнинг “қора бозор”даги нархи 7720 сўм ва расмий курси 4210 сўмни ташкил этмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский