Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон: Президент кутилмаганда ўзининг матбуот котиби ва Миллий телерадиокомпания раҳбарини ишдан бўшатди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон: Президент кутилмаганда ўзининг матбуот котиби ва Миллий телерадиокомпания раҳбарини ишдан бўшатди

Фарғона

“Фарғона” агентлигининг ўз манбаларидан маълум бўлишича, 29 август сешанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ахборот майдони учун масъул бўлган икки йирик амалдорни ишдан бўшатди.

Биринчи бўлиб президен матбуот хизматининг раҳбари Асаджон Хўжаев лавозимидан четлатилди. У бу лавозимда беш ойдан сал кўпроқ вақт давомида ишлади.


Асаджон Азатбекович Хўжаев. Фото © Gazeta.Uz

Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси Бобур Алиханов истеъфога чиқарилди. МТРК сўнги вақт ичида учинчи раисдан маҳрум бўлмоқда. Унгача бу лавозимда Хуршид Мирзоҳидов ва Алишер Хўжаев ишлаб келганди.


Бобур Алиханов. Фото © Gazeta.Uz

“Фарғона” манбаларининг маълум қилишича, икки раҳбар Самарқандда ўтаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг теледастурларда ёритилиши мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга ёқмаган.

Истеъфолар тўғрисида ҳозирча расман эълон қилинмаган, сабаблар айтилмаган.

Бундан ташқари, Youtube порталида жойлаштирилган сўнгги видеоёзувдан маълум бўлишича, халқаро пресс-клуб раҳбари мунозараларни модерация қилмай қўйган. Олдинроқ унинг бош вазир Абулла Арипов билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский