Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон: Ҳажми етти тонна бўлган ош Гиннес рекордлар китобига киритилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон: Ҳажми етти тонна бўлган ош Гиннес рекордлар китобига киритилди

Фарғона

8 сентябр куни Тошкентда Ўзбегим миллий қадриятлар фестивали бўлиб, унда, рекордли ҳажмда, палов тайёрланди. Бу воқеа Гиннес рекордлар китобига киритилишига сазовор бўлди.


Сурат ижтимоий тармоқлардан


Сурат © Repost.Uz

Ошнинг соф вазни 7360 кгни ташкил қилди. 50-тадан ортиқ ошпазлар ошни 6 соат тайёрладилар.

8 тонналик қозонда 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи (думба), 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг янчилмаган мурч, 1 кг куркума ва 350 литр сув солинди.

Тошкент аҳоли бу байрамга олдиндан тайёрланди. Жума куни эрталаб, ош тайёрлаш башланмасдан, шаҳарнинг марказий кўчалари ҳалқдан тўла эди. Баъзи ҳисобларга кўра, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида, марказий Скверда ва Сайилгоҳ кўчаларида («Бродвей» номи билан машҳур) бир-неча ўн минглаб одамлар йиғилган.

Тайёр палов қариялар ва ногиронлар яшайдиган “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, шунингдек фестивал атрофидаги 14та жойда, ошни татиб кўрмоқчи бўлган барча хоҳловчиларга, тарқатилди.

Жума куни кечқурун буюк палов байрами ҳаттоки Россиянинг Биринчи каналида ажойиб сюжет орқали кўрсатилди.

Бу ажойиб сюжетларнинг кадрлари ортида нималар қолди? Гувоҳлар ва байрамда қатнашган “Фарғона” журналистларининг айтишича, кадр ортида ҳукуматнинг ҳалқга бўлган муносабати ва деҳконлар ҳосилларидан тайёрланмиш ошни тарқатишда ҳақиқий тартибсизлик қолган. “Афсуски, байрам яхши ташкил қилинмаган. - дейди “Фарғона”га Казоқистоннинг Шимкент шахридан ош байрамига келган Василий М.- Чегарадан фақат таклифнома билан киритишди. Бу таклифномалар кимларга ва қандай берилганлиги бизларга номаълум. Лекин минглаб одамлар чегара атрофида тиқилиб тўпланганлари ва буни телефонга тушуришни милиция тақиқлагани ҳақиқат. Аҳоли бир-неча соат турди: сув сотиб олиш у ерда турсин, ҳаттоки кичик фонтанчалардан сув ичиш имкони йўқ эди. Шаҳар маркази бундай байрамларга тайёр эмаслиги яққол кўриниб турибди”


“Агар милиция ҳалқга байрамга киришга тўсиқлик қилмаганида, саккиз тоннали палов барами аҳоли учун йилнинг энг ёрқин байрамларидан бири бўлиши кутилган эди.- деб ёзган Фейсбук даги ўз саҳифасида машҳур тошкентлик пазанда ва блогер Лилия Николенко.- Ташкилочиларни бирор киши айбламаслигини қанчалик хоҳлашимни сўз билан тушунтира олмайман, чунки улар ҳаммасини ажойиб ташкил қилдилар. Милициядан иборат “тўсиқ” минглаб одамларни кутиб олишга тайёр эди: саҳнада ош, ажойиб декорациялар. Фольклор гуруҳлари ва театр майдончалари томошабинсиз ўйнадилар, агар аҳоли ролини ўйнаш учун келтирилган 100та талабани ҳисобга олмасак. Лекин безатилган майдон жуда катта эди. 50.000 одамни кутган эдилар. Йиғилган 100 талаба ҳалк ролини ўйнай олмади. Бутун Ўзбекистондан келган усталарнинг ғаройиб ярмаркаси. Лекин меҳмонлар йўқ. Керамика галереяси, сўзаналар ва кўзни қамаштирувчи адрасларни томоша қилишга ҳеч ким йўқ. Тўсиқ ортида минглаб одамлар “Ўз-бе-кис-тон” дея кичкирар эди. Байрам шуларга мўлжалланган, лекин уларни барибир киритишмади. Тўсиқ ортида жиноятчилар, террористлар, пиянисталар ва ҳоказо номаъқул одамлар йиғилгандек, шунинг учун ҳам уларни байрамни бузмасликлари учун қўйишмаётгандек туюлар эди.”


Ташриф буюрганларнинг айтишича , 10 соат иссиқда сувсиз, оч қолган фуқаролар бир марта ишлатиладиган ликобчаларни бир-биридан тортиб олиб, ўзларини яхши томондан кўрсатмадилар.

Баъзилар кўпроқ ош олиш учун челаклар билан келган. Баъзилар эса егуликни кўпроқ ҳавас учунгина олишган, кейин эса уни қаерга қўйишни билмаган. Интернетда ерга ташланган паловларни суратлари тарқалган.


Бу эса бепул тарқатилган мева, сабзавотларни сурат ва видеоси.


“Интернетда Фестивалда одамларнинг ўтакетган тартибсизлиги кўрсатилган видео тарқаляпти,- шарҳини давом этади Лилия Николенко.- Фестивалга кирмоқчи бўлган ҳамма одамлар шунақа экан деб ўйлашларини хоҳламайман. Бунақа одамлар ҳамма жойда бор. Менинг фикрим, агар режалаштирилгандек кириш эркин қилинганида эди, бу тартибсизликлар бўлмас эди. Милицияни эса палов тайёрланадиган жойга, чет эл меҳмонлари ёнига ва ошни бепул тарқатиладиган жойларга бириктириш керак эди. Шунда сайр қилганлар кутиш ва тақиқдан ғазабланган тўдага айланмас эдилар. Ўзбек ҳалқи ва бепул қовунларни ёпишиб оладиганлар – бу мутлақо ҳар-хил тоифа эканига ишонаман. “Биз ҳаммамиз шунақа”, деб умумийлаштириш керак эмас. Инсон ўзини ва ватандошларни ҳурмат қилиши керак. Афсуски, йиллар ўтиб, биз эсимиздан чиқардик бунақа шаҳар байрамларини. Бизда бунақа байрам бўлмаган. Байрам ташкилотчилари руҳан тушмайдилар ва ҳафсизлик учун маъсуллар ўзларини иш стратегиясини қайта кўриб чиқадилар, деб умид қиламан. Ва бир кун келиб, биз чекловсиз катта байрамларни қатнашчилари бўламиз”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский