Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Тошкент аҳолиси: Чорвоқ дам олиш кўли соҳиллари ахлатхонага айланган! — ИА «Фергана» — мобильная версия

Тошкент аҳолиси: Чорвоқ дам олиш кўли соҳиллари ахлатхонага айланган!

Фарғона

Чорвоқ сув ҳавзаси (омбори) – Ўзбекистон пойтахти аҳоли ва меҳмонларининг машҳур дам олиш жойи ҳисобланади, шунинг учун ҳам Тошкент аҳоли ҳавза атрофидаги экологик аҳволдан ташвишда. Facebook ижтимой тармоғидан фойдаланувчи Вера Григорьевна сув ҳавзаси соҳилидаги аҳлатларни суратини нашр қилди.

(Вера Григорьевна Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кўл соҳили аҳлатларнинг суратларини чоп этди.) “Тартибга кетириш чораларини кўришлари учун қаерга мурожаат қилиб, бу суратларни юбориш керак?” - деб сўрайди нашр муаллифи.


Ахлатхона Чорвоқ сув ҳавзаси бўйида кенгайиб кетмоқда. Сурат Facebook тармоғидан олинган

Маъмурий ҳукуматни ва аҳолини эътиборини Човоқдаги икки тепалик чўққисида юзага келган ахлатхонага жалб қилмоқчиман. Бу Чорвоқ сув ҳавзасининг энг четида. Ахлатни бу ерга яқинда орада кетиришни бошладилар. Бир - икки йил аввал бу ерлар тоза эди. Ҳозир эса ҳар бир ахлатхона 300 метргача чўзилган. Тепаликдан ахлатарни шамол пастга қараб ҳар томонга тарқатади. Ернинг бир километр радиуси йиртилиб кетган оқ ва қора халталарга тўлган. Ахлат арзон ёки маҳаллий аҳолининг ахлати эмас, қиммат брендли шишалар тиқилиб ётибти. Қурилиш ахлатлари, сўйилаган қўйларнинг тери ва суяклари жуда кўп. Энг яхши дам олиш зонасини, бундан ташқари қўриқхона яқинини, бундай ифлос қилиш - жуда нафратланарли ҳол ва хўжайинларнинг иши ғамхўрона иш эмас.

Чорвоқ йўл ёқалари ёппасига ахлат, халталар ва пластик идишларга тўла . Тошкентнинг марказида ҳам, махсус ахлат қутилари (контейнерлари) борлигига қарамай, йўл устида, ҳамма ерда кичик ахлатхоналар пайдо бўляпти. Биз яшайдиган, дам оладиган қадрли жойларимизни тозалик маданиятини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар ўтказиш зарур” – деб ёзади Вера Григорьевна.


Ахлатхонада сигирлар ўтлаб юрибти

Ўзбек ижтимоий тармоқлари гуруҳлари ва шахсий саҳифаларда юзлаб тарқатилиб кетган нашрларда фойдаланувчиларнинг ғазабли изоҳлари кўпайиб бормоқда.

“Табиат олдида масъулиятсизлик – жиноятдир! Назоратдаги жойларнинг ҳамма ерида ахлат”, - деб ёзади Игорь К.

“Қараб турсам бу одатий ҳолга айланяпти. Инсон чўчқа каби ифлос бўляпти! Касалликларнинг қаердан пайдо бўлаётгани уларни ҳайрон қолдиради?! Аслида мана шу ифлосгарчилик ва оқибатини ўйламасликдан. Ўзимизни тартиб–интизомга ўргатмасак бу аҳвол давом этаверади! Шаҳарда қанд (ширинлик) ёки шунга ўхшаш бирор нарсани еб, ахлатини уйимга элтаман, чунки шаҳарда ахлат қутилари ҳам муаммо. Ахлат ариқлар атрофида сочилиб ётибти!”- дея ҳасратланади Лилия.

“Президентнинг ижтимоий тармоқларда, телеграммда саҳифаси бор, дейишади – у ерга ёзсак, кичик одамлар ҳеч нимани ҳал қилишмайди”, - деб маслаҳат беради Зульфия Г.


Шамол ахлатни сувгача тарқатаяпти

“Фарғона” таҳририяти ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи давлат Қўмитаси амалдорларини Чорвоқ сув ҳавзасининг қирғоқ бўйи туманларининг ҳалокатли аҳволга эътибор беришини сўрайди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларга эса камида коллектив номидан давлат раҳбарларининг виртуал қабулхоналарига мурожат қилишни тавсия қиламиз.


Ахлатхона аста-секин кенгайиб боряпти.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский