Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Қирғизистон: Мамлакат жанубидаги ўзбек жамоати сайловларни соҳталаштириш учун яна қулай воситага айлантирилмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Қирғизистон: Мамлакат жанубидаги ўзбек жамоати сайловларни соҳталаштириш учун яна қулай воситага айлантирилмоқда

Фарғона

Қирғизистон президентининг маъмурияти жорий йилнинг 15 октябрь куни ўтказилажак президент сайловларида овозларни соҳталаштиришга этник ўзбекларни жалб қилиш ҳақида Ўш ва Жалолобод вилояти амалдорларига тўғридан-тўғри топшириқ берди, дея хабар қилади “Фарғона” манбалари.

Қирғизистондаги ўзбек жамоатчилиги 2010 йилнинг ёзидан бери тушкун ҳолатда, чунки шу йилнинг июнь ойида республика жанубида миллатлараро низолар юзага келиб, ўзбеклар қирғинга учраган эди. Қирғизистоннинг жанубида истиқомат қиладиган камсонли ўзбеклар кейинчалик президентлик сайловларида ҳукуматдан қўйилган номзодга овоз беришга мажбурланиб, соҳталаштириш ишларига жалб қилина бошлади.

Ўзбеклар “керакли” номзодга овоз беришга мажбурланаётганини таъкидлаётган “Фарғона” маълумотчиларидан ташқари, бундай хабарларни бевосита ва билвосита тасдиқлаётган бошқа манбалар ҳам мавжуд. Хусусан, АҚШда истиқомат қилувчи қирғизистонлик журналист Бермет Букашева Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида қуйидаги фактларни келтирган.

“Ўзбеклар ортиқ муаммолар бўлишини истамаслигини ва ҳар қандай талабга итоаткорлигини билган Ўш маъмурияти ўзбек аҳолисини бўлажак сайловларни соҳталаштиришга жалб қиляпти. Маъмурият ўзбек тилидаги барча мактабларга 2-шакл бланкларини келтирган. Бу шаклни тўлдирган киши ўз сайлов участкасида эмас, бошқа участкада овоз беришга ариза беради. Юзлаб бланкалар келтирилган. Ҳар бир ўқитувчи 10 та тўлдирувчини топиши керак. Маҳаллаларда эса аҳолини қўрқитиш учун ментларни қўйиб қўйишган. Масалан, агар бир маҳаллада истиқомат қилувчи 1000 та сайловчи бўлса, 2-шакл бланкасини тўлдириш орқали 2000 та овоз бўлади. Ўзбек миллатига мансуб уйбоши, оқсоқол ва директорларни шунга мажбурлашмоқда. Албатта, бу ишларнинг ҳаммаси Сооронбай Шарипович учун қилинмоқда.

Бошқа бир номзод Бабанов эса ҳар бир катта тумандаги “кўчаоға”  ёшларига бир миллиондан берган. Шунинг учун улар елиб-югуриб, Бабановга овоз беришга тарғиб қилишмоқда. Ана шундай ишлар. Бу маълумотларни менга ўшлик ўзбек дўстларим юборишмоқда. Улар бу маълумотларни ўзлари эълон қилишга тушунарли сабаблар туфайли қўрқишмоқда”, - дейди Бермет Букашева.

Бермет Букашеванинг постига шарҳларда жавоб берган ҳуқуқни ҳимоя  қилувчи Динара Ошурахунова маъмуриятнинг сайлов соҳтакорлигидаги иштирокини тасдиқлаш қийин эканига ишорат қилади. “Агар бу ишларни қилаётган кишининг исми, лавозими ёки ҳеч бўлмаса иш жойи маълум бўлмаса, маъмурият иштирокини тасдиқлаш жуда қийин. Ўзбек мактабларига бу шаклларни ким олиб келган? Уларнинг ҳеч бўлмаса турқини аниқлашнинг имкони борми? Бундай ишлар фақат Ўш вилоятида бўлаётгани йўқ. Шундай ҳолатлар бўйича биз қайсидир тафсилотларни сўрасак, ҳамма жавоб беришдан бош тортади ва босим бўлаётганини инкор қилади. Лекин сўров аноним бўлишини, жавоб берувчиларниг исми-шарифи ҳеч қаерда қўрсатилмаслигини айтсангиз, балки улар бирор маълумот беришар. Ана шунда маъмурий заҳирадан фойдаланишга* қўл ураётган амалдорларни аниқлаб, буни тўхтатишни талаб қилса бўлади”, - дейди Динара Ошурахунова.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский