Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
“МИСиС” университетининг филиали Ўзбекистонда очилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

“МИСиС” университетининг филиали Ўзбекистонда очилади

Фарғона

Ўзбекистонда Россия “МИСиС” Миллий тадқиқот технолгик университетининг филиали очилади. Бу ҳақда битим Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбаев бошлиқ делегациянинг Россияга ташрифи давомида имзоланди. Kun.uz хабар беришича, филиалнинг очилишига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усманов кўмак беради.

“МИСиС” – Москва пўлат ва қотишмалар институти (Московский институт стали и сплавов) материлашунослик ва материаллар технологияси соҳасида етакчи россия олий таълим муассасаси, дунёдаги энг яхши илмий-таълим марказлар орасида россия олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси иштирокчиси. Айни пайтда “МИСиС” номи расшифровкага муҳтож эмас, бу ном университетнинг бренди бўлиб қолган.

Айни пайтда Ўзбекистонда Инха университети, Ломоносов номли Москва давлат университети, Губкин номли нефть ва газ университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг филилаллари ҳамда чет эл иштирокида барпо этилган Сингапул менежментни ривожлантириш институти, Халқаро Вестминстер Университети, Турин политехника университети фаолият юритмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский