Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистонда барча биноларга қуёш иситгичлари ўрнатилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистонда барча биноларга қуёш иситгичлари ўрнатилади

Фарғона

Ўзбекистонда барча бино ва иншоотларда қуёш сув иситгич қурилмалари ўрнатилиши шарт қилиб қўйилади. Хусусий турар-жой бинолари мажбурликдан истиснодир. Бу ҳақда президентнинг 2017 йил 8 ноябрь куни имзоланган “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида айтилмоқда.



Давлат органлари ва ташкилотлари 2022 йил 1 январдан уларнинг балансида бўлган бино ва иншоотларда иссиқ сув таъминоти учун фақат сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмалари, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ички ёритиш энергия тежамкор лампалардан фойдаланиши шарт, улар марказлаштирилган иссиқ сув таъминотидан узиб қўйилади. 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов ўзгарувчан тарифи бўйича амалга оширади.

Жумладан, пишиқ ғишт, гипс, цемент ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алоҳида хизматларни кўрсатувчилар (ресторанлар, кафе ва бошқалар) электр энергияси (750 кВАгача бўлган қувватга уланган) ва табиий газ учун тўловларни Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширади.

750 кВА ва ундан юқори бўлган қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китобларни иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловларни амалга оширадиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан иссиқ сув таъминоти учун қуёш сув иситгич қурилмаларининг жорий этилиши ва фойдаланилиши натижасида иситилмайдиган даврда (апрель-октябрь) иситиш станциялари томонидан табиий газ истеъмоли ҳажми деярли 10 миллион куб метр ёки 2,5 миллиард сўмга қисқаради.

Қарорга берилган расмий шарҳда айтилишича, бугунги кунда 35 та биогаз ишлаб чиқарувчилар, 10 та қуёш электр энергияси етказиб берувчилар ва микрогидроэлектр станциялардан электр энергияси ишлаб чиқарувчи 5 та корхонанинг имкониятлари тўлиқ очиб берилмаган. Ҳукумат режаларига кўра, тез кунлар ичида улар истеъмолчиларга тўғридан-тўғри, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбектрансгаз” тармоқларидан фойдаланмаган ҳолда етказиб берилади. Уларнинг маҳсулотларига тижорат нархлари белгиланади. Ушбу масалани ишлаб чиқиш учун уч ой муддат берилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский