Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Қирғизистон парламенти Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдами ҳақидаги битимни денонсация қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Қирғизистон парламенти Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдами ҳақидаги битимни денонсация қилди

Фарғона

Қирғизистон Жўқўрғу Кенеши (парламент) 9 ноябрь куни Қозоғистон билан тузилган, Евросиё интеграцияси доирасида 100 млн АҚШ доллари миқдорида ёрдам бериш ҳақидаги битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берган. Денонсацияни 105 нафар депутат маъқуллади. Парламент тўрооғаси ўринбосари Алтинай Ўмурбекова қарши овоз берди.

Олдинроқ Қирғизистон парламенти қонун лойиҳасини Атамбаевнинг президентлик ваколати муддати тугагунига қадар чўзади, дея тахмин қилган Марказий Осиё бўйича эксперт, сиёсатшунос Аркадий Дубнов “парламентнинг профессионал жиҳатдан юзакичилиги ва сиёсий жиҳатдан масъулиятсизлиги бу даражага тушиб кетганини кутмагандим” деб айтди. Энди бўлса сиёсатшунос Қирғизистоннинг навбатдаги қадами Евросиё иттифоқидан чиқиш бўлади деб ҳисобламоқда.

Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги Иқтисодий интеграция шароитида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим 2016 йил 26 декабрда Петербургда бўлиб ўтган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилишида имзоланган ва Қозоғистон томонидан шу йил июль ойида ратификация қилинган эди.

24 октябрь куни Қозоғистон ТИВ Қирғизистон ТИВ ҳукуматлараро битимни денонсация қилиш бўйича давлат ичидаги таомиллар бошлангани ҳақида Қозоғистон томонини хабардор қилганини билдирган эди.

Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Қозоғистондан ёрдам пули олишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

Қозоғистоннинг ёрдамини рад этиш бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар муракккаблашганидан сўнг рўй берди. Қозоғистон 10 октябрдан бошлаб, чегара назоратини кучайтирди. Бу ўтказиш пунктларида километрлаб чўзилган навбат кутишларга олиб келди. Остона чегара назоратининг кучайтирилишини Қирғизистондан келаётган контрабандага қарши кураш билан изоҳлайди. Бишкек эса, ўз навбатида, Қозоғистон томони “сунъий тўсиқлар” яратаяпти, деб ҳисобламоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский