Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Россияда қолиб кетган тожик мигрантлари ватанларига бепул олиб келинади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Россияда қолиб кетган тожик мигрантлари ватанларига бепул олиб келинади

Фарғона

“Тожикистон темир йўллари” давлат унитар корхонаси Астрахан вилоятидаги «Оқсарой» ўтиш пунктида қолиб кетган барча мигрантларни мамлакатга бепул олиб келади, дея хабар беради “Спутник” ТТЙ котибиятининг бошлиғи Анвар Латифзодага таянган ҳолда.

Ой бошида Тожикистоннинг 150 нафар мигрант шу жумладан, аёллар ва ёш болалар Россияда бўлиш тартибини бузганлари учун Москвадан Душанбе ва Хўжандга кетаётган учта поезддан тушириб қолинган эди.

Тожикистоннинг РФдаги элчихонасининг 9 ноябр куни маълум қилишича, айни дамда Оқсаройда 130 нафар тожикистонлик мигрантлар бор. Астрахан вилоятининг Красноярск туман суди Тожикистоннинг 60 дан ортиқ фуқаросини Россиядан чиқариб юбориш борасида қарор қабул қилди. Уларга “РФдан чиқиш ва РФга кириш тартиби тўғрисида”ги қонунга асосан яқин уч йил мобайнида Россияга кириш тақиқланди. «Оқсарой» пунктида қолиб кетган бошқа мигрантлар ҳам суд қарорини кутмоқда.

Россия ФХХ Чегара бошқармасининг Қалмиқистон Республикаси ва Астрахан вилояти бошқармаларининг маълум қилишича, «Оқсарой» ўтиш пунктида ноябрь ойи бошларида «Москва-Душанбе» йўловчи поездида Россия қонунларни бузган 90 дан ортиқ киши аниқланган.

“Тожикистон темир йўллари” ДУК матбуот котиби Анвар Латифзоданинг айтишича, ҳукумат корхонага мурожаат қилиб, «Оқсарой» ўтиш пунктида қолиб кетган мигрантларни мамлакатга бепул олиб келишни топширди. Унинг сўзларига қараганда, мигрантлар билан боғлиқ вазият «Душанбе-Москва-Душанбе» ва «Хўжанд-Москва-Хўжанд» йўналишида қатновчи поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмади.


Мигрантлар уйларига қўйиб юборилишини кутганига бир ҳафта бўлди. «Азии-плюс» сайтидан олинган фотосурат

«Бизнинг элчихона РФ ТИВга нота юборди, унда Астрахан вилоятида юзага келган ҳолатдан ташвиш билдирилган», - дейди Тожикистоннинг РФдаги элчихонаси матбуот котиби Сарвар Бахтий.

Маълум бўлишича,Тожикистоннинг кўплаб фуқароларининг поездан тушириб қолинишига уларнинг ёнларида ватанларига қайтишда бериладиган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик гувоҳнома бор эди. Бу каби гувоҳномалар хориждаги Тожикистон элчихонаси ва консулхонаси томонидан – паспорти йўқотилган фуқароларга 60 кун муддатга берилади ва ватанга қайтиш хуқуқини беради. Чегарачилар расмий регистрация ва патенти бўлмаган Тожикистон фуқароларининг Россиядан чиқиб кетишига йўл қўймади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский