Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистонда аҳолига банклардан доллар сотиб олишга рухсат бердилар – ҳозирча пластик картага — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистонда аҳолига банклардан доллар сотиб олишга рухсат бердилар – ҳозирча пластик картага

Фарғона

Ўзбекистон Марказий банки жисмоний шахсларга ва хусусий тадбиркорларга чет эл валютасини ҳозирча нақд пулсиз шаклда – халқаро пластик картага сотиб олишга рухсат берди, дея хабар беради “Норма.Uz”. Бу ҳақдаги низом 6 ноябрь куни имзоланган.

Доллар сотиб олиш учун банкнинг конверсия бўлимига мурожаат қилиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак. Операция ўтказиладиган кундаги инвалютани сотиш курси бўйича алмаштириб беришади. Аввалига жисмоний шахснинг банк картасидан ёки хусусий тадбиркорнинг ҳисобрақамидан сўмларни ечиб олишади ва шундан кейин чекларнинг аслини беришадида, уларнинг нусхасини конверсия бўлимининг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйишади. Шундан сўнг халқаро пластик картага валютани ўтказиш учун асос бўладиган 09017 форма бўйича справка тўлдирадилар. Агар ХПК бўлмаса, унга валюта ҳисобрақами очилиб халқаро пластик карта берилади.

Конверсион бўлимида бир кунда сотиладиган инвалютанинг ҳажми чекланган, унинг миқдорини банк раҳбари ўз бууйруғи билан белгилаб беради.

Фуқаролар ХПКдаги чет эл валютасини нақд сўмларга алмаштириб олишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрида Ўзбекистон банкларининг деярли барча бўлимларида валюта алмаштириш шохобчалари очилди. Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси чекланмаган миқдордаги валютани реал курс бўйича фақат сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар, бундан бир кун олдин Марказий банк долларнинг расмий курсини 4227 сўмдан 8100 сўмгача кўтариб қўйганди.

Ўзбекистонда расмий валюта алмаштириш шохобчалари очилганидан бери икки ой давомида банклар аҳолида 500 млн АҚШ доллари сотиб олдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский