Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Устюртдаги чегара бўйича келишиб олдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Устюртдаги чегара бўйича келишиб олдилар

Фарғона

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари учта давлат чегараларининг туташ ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзоладилар, дея хабар беради Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати. Шартномани имзолаш маросими айни пайтда БМТ ҳомийлиги остида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” дея аталувчи халқаро конференция ўтаётган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Гап учта мамлакатнинг Устюрт платосидаги чегаралари туташган нуқтаси ҳақида кетмоқда.


Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларининг туташ ҳудуди

Устюрт платоси нефть ва газ конларига бой, бироқ қончиларнинг манфаатлари доим экологларнинг манфаатларига зид келгани боис ўртада тортишув мавжуд: экологлар Устюртнинг нодир табиий қўрқхона ҳолатида сақланиб қолиши учун ҳаракат қилишмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский