Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Самарқандда Шавкат Мирзиёев туризмнинг пахтачиликдан ҳам устун туришини билдирди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Самарқандда Шавкат Мирзиёев туризмнинг пахтачиликдан ҳам устун туришини билдирди

Фарғона

Туризм – пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромад келтиради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида билдирди.


Самарқанддаги “Шоҳи-Зинда” мадмуаси. Фото Pxhere.Com

Унга кўра, 2017 йилда Самарқанд вилоятига келган сайёҳлар вилоятда турли хизматлар ва товарлар учун жами 480 миллиард сўм ($59,6 млн) сарфлаган.

“Ваҳоланки, вилоятдаги барча фермерларнинг йил давомида оғир меҳнат қилиб етиштирган пахтаси ҳисобидан олган фойдаси атиги 52 миллиард сўмни ташкил этади. Ана шу иккита рақам мисолида ҳам ўзингиз яққол кўриб турибсизки, илгари эътибордан четда бўлган туризм – бутун халқимиз йил ўн икки ой овора бўладиган пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромад келтиради. Бироқ, пахтачиликни кенгайтиришнинг умуман иложи йўқ бўлгани ҳолда, Самарқанднинг салоҳиятини инобатга олсак, туризмни ривожлантириш имкониятлари чексиздир”, - деди Мирзиёев.

Мирзиёев 2020 йилга келиб дастурга мувофиқ Самарқанд шаҳрида сайёҳлар учун махсус “Самарқанд Сити” туризм ҳудудини барпо этиш белгилангани ҳақида гапирирди. “Янги меҳмонхоналар қуриш, транспорт хизматини яхшилаш, шаҳарни ободонлаштириш, янги туризм хизматларини жорий этиш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш ҳам эътиборимиз марказида бўлади”, - деди президент. - Бу борада янги, замонавий ёндашувлар асосида иш олиб боряпмиз. Яъни, “Хавфсиз туризм” концепцияси ишлаб чиқилиб, у барча ҳудудларда, жумладан, Самарқанд шаҳрида ҳам кенг жорий этилади. Шу тариқа хорижий ва ички сайёҳлар хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга эришамиз”.

Президент “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига бир ой муддатда барча шаҳарлар, жумладан, Самарқанд шаҳри аэропортида хизмат маданиятини ошириш, барча расмиятчилик тартибларини сайёҳлар учун тез ва қулай шароитда амалга ошириш бўйича аниқ чораларни кўриш, икки ой муддатда халқаро аэропортларда сайёҳлар учун тегишли ҳудуднинг туристик салоҳияти, жумладан, туристик йўналишлар, меҳмонхоналар, кўнгилочар масканлар, транспорт ва бошқа хизматлар ҳақида хорижий тилларда маълумотлар берадиган туризм ахборот марказларини ташкил этишни топширди.

Мирзиёев шунингдек, шунингдек, хорижий сайёҳлар учун қизиқарли бўлган анъаналар, хусусан, миллий таомлар, ҳунармандлик ва халқнинг бой тарихини таъсирчан усулларда кўрсатадиган этник-анимацион марказлар ташкил этиш лозимлиги ҳақида гапирди. Самарқандда Амир Темур боғи барпо этилади, бу ерда сайёҳлар ўзини худди темурийлар даврига тушиб қолгандек ҳис қиладиган тарихий-этнографик муҳит яратилади.

Бундан ташқари, президент Имом Бухорий мажмуасининг аҳамиятини кўтариш бўйича кўрсатма берди - ҳаж ва умра зиёратларига борадиган фуқаролар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишни ташкил этиши керак.

Президент Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этилаётгани ҳақида гапирди. “Бу лойиҳага бутун ислом дунёсида қизиқиш катта. Мана, Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини бунёд этяпмиз. Токи, болаларимиз бошини баланд кўтариб, мен мана шундай улуғ инсонларнинг авлодиман, деб яшайдиган бўлсин, уларга муносиб бўлиб вояга етсин”, - деди у.

Расмийлар ички туризмни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаритишмоқчи. Улар йирик саноат корхоналари, бюджет ташкилотлари ННТ ишчи-ходимларини мунтазам равишда Самарқанд вилоятига экскурсияга юбориб туришни режалаштирмоқдалар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский