Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Россия темир йўли Ўзбекистон ва Тожикистондан келадиган мева-сабзавотларни ташишга тарифларни икки баробарига камайтирди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Россия темир йўли Ўзбекистон ва Тожикистондан келадиган мева-сабзавотларни ташишга тарифларни икки баробарига камайтирди

Фарғона

“Россия темир йўллари” компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга (ЕТСНГ 040-043, 050-054 позицилари) тарифни икки баробарига пасайтирди, дея хабар беради “Гудок”. Қарор 3 ноябрда қабул қилинган, 10 ноябрда чоп этилган.


“Новости Узбекистана” фотоси

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Точикистон” давлат унитар корхонасига қарашли рефрижиратоли ҳаракатланувчи составларда тўғридан-тўғри ташиладиган юкларга 0,5 пасаювчи коэффициент қўлланади. Шу билан бирга, “РТЙ” бу мамлакатларга қарашли рефрижираторли составлардан юк ташишда фойдалангани учун тўловлардан озод этилиши керак.

Янги қоида ушбу хабар“тегишли тартибда” расман чоп этилганидан сўнг ўн кун ўтиб кучга кириши тахмин қилинмоқда. Пасаювчи коэффициентнинг амал қилиш муддати – 2019 йил 1 январгача.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2016 йилда ўтган биринчи мева-сабзавот ярмаркаси якуни бўйича Ўбекистон Россия компаниялари билан 2017 йилда 570 минг тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаганди. Олдинроқ Ўзбекистон раҳбарияти Россияга йилига 800 минг тоннадан зиёд сабзавот ва мева етказиб бера олиши мумкинлиги тўғрисида билдириб келган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский