Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 2.9 млрд доллар инвестиция киритади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 2.9 млрд доллар инвестиция киритади

Фарғона

Осиё тараққиёт банки уч йил давомида Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларга 2.9 млрд доллар ажратишни кўзда тутувчи бизнес-режани тасдиқлади. Бу ҳақда ОТБ вице-президенти Венцай Жанг (Wencai Zhang) 10 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга маълум қилди, дея маълум қилади банк матбуот хизмати.


ОТБ вице-президенти Венцай Жанг

Жангга кўра, бизнес-режа ҳукуматнинг стратегиясини тўла қувватлайди ҳамда Ўзбекистон тараққиётининг устивор йўналишлари янгиланишини акс этади. ОТБ энергетикадаги, транспорт соҳасидаги ва урбанистикадаги инфратузилмалар ривожланишига, давлат хизматлари кўрсатилиши ҳамда агробизнесда кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришдан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга ёрдам беришга тайёр. Хусусан, ўша куни Жанг иштирокида 145 километрли “Поп-Наманган-Андижон” темир йўлини электрлаш бўйича қиймати 80 млн АҚШ долларга тенг заём битими имзоланди. ОТБ шунингдек, хусусий сектор ва давлат-хусусий шерикчиликка тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш имкониятларини ўрганиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери 6.3 млрд АҚш долларига тенг кредитлар олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский