Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон: Тошкент аэропортида мусулмонлар учун илк бор номозхона очилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон: Тошкент аэропортида мусулмонлар учун илк бор номозхона очилди

Фарғона

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда мусулмонлар учун номозхона очилди, диндорлар бу ерда туну-кун номозларини адо этишлари мумкин бўлади, дея хабар беради “Спутник” ахборот агентлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниянинг матбуот хизматига таянган ҳолда. Номозхона аэропорт терминалларидан бирида очилган бўлиб, бу ерда таҳорат олишга ҳам шароит яратиб қўйилган.

Авиаташувчининг вакили қайд этишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ўзбекистон фуқароларини Маккага ҳаж ва умра зиёратларини адо этишлари учун чартер рейсларини ташкил қилишни ҳам ўз зиммасига олади.

Ўзбекистон 2017 йилда Саудия Арабистонига юбориладиган ҳожилар сонини 2016 йилга нисбатан 20 фоизга кўпайтириб 13,2 минг кишига етказганди. Шу билан бирга, умра зиёратига ажратилган квота олдинги ҳолатда, яъни олти минг киши билан чекланиб қолган. Ўзбекистон расмийлари бу йил Саудия Арабистонига мурожаат қилиб, умра учун квотани 10 минг кишигача кўпайтириб беришни сўради, дея эслатади ахборот агентлиги.

Қайд этиш жоиз, Ислом Каримов Ўзбекистонга ҳукмдорлик қилиб юрган даврда дин соҳасини назорат остида сақлаш учун диндорлар ва уламолар учун қатор чекловлар жорий қилинганди (соқол қўйишга, жамоат жойларда диний либосларда юришга, ишхоналар ва жамоат жойларида номоз ўқишга тақиқлар). Мустақилликнинг биринчи йилларида кўпайиб кетган масжидларнинг сони ҳам кейинчалик бир неча баробарига қисқартирилган бўлиб, айни пайтда республикада бор-йўғи 2065 та масжид қолган, холос.

Бундан ташқари, расмийлар одамларнинг уйқусини бузяпти деган баҳона билан Ўзбекистон масжидларида азон чақириш учун овозни кучайтирувчи карнайлардан фойдаланишни норасмий тарзда тақиқлаб қўйдилар. Янги президент Шавкат Мирзиёев иқтидорга келиб диндорлар эркинроқ нафас ола бошладилар. Мисол учун, шу кунларда Тошкентнинг кўплаб марказий масжидларида овоз кучайтирувчи карнайлар орқали азон товуши янграй бошлади.

Ўзбекистонда 32 миллионга етиб қолган аҳолининг 94 фоизи Ислом динига эътиқод қилади, 3.5 фоизи – православ насронийлари ва қолганлари бошқа конфессиялар вакиллари саналади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский