Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Хитойда расмийлар уйғур сепаратизмга қарши курашда иштон ва соч причёскаларигача етиб келдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Хитойда расмийлар уйғур сепаратизмга қарши курашда иштон ва соч причёскаларигача етиб келдилар

Фарғона

Шинжон-Уйғур автоном райони расмийлари бўлгунчилик кайфиятдаги мусулмон уйғурларни аниқлаш учун диний экстремизм аломатларининг кенгайтирилган рўйхатидан фойдалана бошладилар, дея хабар беради Radio Free Asia радиоси. Номоз пайтида қўлини кўксига қўяётган ёки сочини хина билан бўяган, уйда катта миқдорда озиқ-овқат захираси сақлаётган, масжиддан ташқарида номоз ўқиган, соатни ўнг қўлда тақадиган, шимининг почаси ошиғидан юқорида кесилган, эркак бўлишига қарамай сочини узун қилиб ўстирган ва шунга ўхшаш бошқа аломатларни намаён қилаётган одамлар ҳибсга олиниши мумкин. Олдин бу рўйхатда 75 та аломат қайд этилган эди, ҳозир уларнинг сони нечтага етгани борасида радио аниқлик киритмаяпти.


Хитой полициячиси мусулмонларнинг эрталабда Қашғардаги Ид-Каҳ масжидига Ийд-ал-Фитр номозига келаётганларини кузатиб турибди. 2017 йил 26 июнь. AFP фотоси

“Уларнинг [бўлгунчилик кайфиятдаги мусулмонларнинг] у ерда қанақадир ташкилоти бор, улар бири-бирларини хинага бўялган сочидан танийдилар, - дея билдирди Хитой Коммунистик партиясининг Хўтан округи бўлимининг котиби. – Акс ҳолда улар бу ишларни қилмаган бўлардилар”.

“Агар киши партия вакили билан саломлашмаса ёки у спиртли ичимликлар ичмаса – буларнинг ҳаммаси диний экстремизмнинг аломатларидан ҳисобланади”, - деди бошқа партия ходими.

Хитой расмийларининг мантиғидан ҳайрон қолган “Фарғона” ҳар ҳолда қиймага паша аралаштирмасликни таклиф қилади.

Исломда аёлларнинг ҳам эркакларнинг ҳам соч бўяшлари одатий ҳол саналади. Мисол учун, VIII асрнинг атоқли ханбалий олими Ибн Муфлиҳ ал –Мақдисий сочни жуда яхшилаб парвариш қилиш зарурлиги ҳақида гапириб, Пайғамбар Муҳаммад (ﷺ) сочга қарамаган одамга танбеҳ бериб келганларини таъкидлаган. Бундан ташқари, баъзи нуфузли ислом уламоларига кўра, пағамбарнинг (ﷺ) ўзлари ҳам соч ва соқоллларини бўяганлар.

Ҳатто хан миллатига мансуб эркаклар ҳам сочларини бўяшларини билган ҳолда уйғурларга нисбатан қўйилаётган ушбу эътирозини ноўрин санаш мумкин. Агар хитойнинг асосий миллати саналган хан эркакларига соч бўяш тақиқлаб қўйилганида, кўзғолон кўтарилмаса ҳам анчагина норозилик кайфиятларини уйғонар эди.

Уйғурларнинг узун сочларига нисбатан қўйилаётган эътирозлар ҳам ноўрин, бу оддийгина чиройли бўлишга интилиш бўлиши мумкин. Хитойда Мин ва Цин суллолалари даврида узун сочлар қароқчилар ва девлар рамзи бўлган, уларнинг суратлари ҳам шунақа чизилган. Албатта ғарб модаси ҳаммаерда тарқалмоқда, хитой шаҳарларида ҳам узунсочлиларни учратиш мумкин. Бироқ қишлоқларда бунақа мода шу кунгача қораланиб келинади. Хитой мутасаддилари бу ҳолатда ўзларининг эстетик тасаввурларини қонун сифатида тақдим этишга уринаётган бўлишлари ҳам мумкин.

Номозда қўлларини кўкраги устига қўйиб туриш ҳам номоз рукнларидан саналади. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳу мазҳабларида қўллар киндик остида боғланади, бошқа баъзи мазҳабларда – кўкрак устида. Бу усул билан сафдошларига қанақа имо-ишоралар қилиш мумкин? Бу конспирациянинг жуда ёмон усулику!


Хитойлик мусулмонлар номозда. Жэньминь Жибао фотоси

Калта шимлар экстремизмнинг аломатлари деб ҳисоблаш калтафаҳмлик саналади. Мисол учун, Хитой жанубидаги мусулмонлар анъанавий тарзда калта шим кийиб юрадилар ва бундан ҳеч ким ташвишга тушмайди. Бундан ташқари, Пайғамбар (ﷺ) мусулмон киши шимининг почасини тўпиғидан паст кийишидан қайтарганлар.

Спиртли ичимлик истеъмол қилишдан тийилиш мусулмонлар учун фарзлигини, ароқ ва бошқа маст қилувчи ичимликларни ичиш ҳаромлигини ҳамма билади. Бироқ Хитойда баъзи мусулмонлар, айниқса жанубдагилар нафақат арақ ичадилар, балки чўчқа гўштини ҳам истеъмол қиладилар. Шунинг учун шариатга қатъий амал қилиш хитой расмийларига экстремизмнинг аломатларидан бири бўлиб кўринмоқда, негаки бошқа мусулмонлар алкогол ичимликлар ичиб туради.

Диний либосда ишга келиш тўғрисида гапириладиган бўлса, Хитойда бу қоида нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам тааллуқлидир. Айтиш жоизки, бу қоида Ғарбнинг кўпчилик мамлакатларида ҳам амал қилади.

Катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларининг уйда сақланишига тақиқ Мао Цзе Дун замонидан қолган. Ўша даврда қаҳатчилик ҳукм сурган, озиқ-овқатни эса фақат чайқовчилар сақлашган. Ҳозир эса озиқ-овқат захираси фақат қонундан қочиб юрган одам ёки гуруҳлар учун сақланиши мумкин, дея изоҳлаш мумкин.

Партия вакиллари билан саломлашидан бош тортиш ва соатни ўнг қўлга тақиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бу аломатларни экстремизм каби баҳолаш ғирт аҳмоқликдир.

Умуман олганда, бу каби мантиқ бўйича хитойлик мутасаддиларнинг турмуш тарзига мос келмайдиган ҳар қандай ҳолатни экстремизмга хос аломат дея хулоса қилиш мумкин бўлади. Айнан шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда бу ишлар юқоридан туширилган директиваларга асосан эмас, балки маҳаллий мулозимларнинг партияга нечоғлиқ садоқатли эканлигини намойиш этиш учун ўйлаб топган чора дея тахмин қилиш мумкин.

Бутунжаҳон уйғурлар конгресси (Германияда жойлашган ташкилот) вакили Турғунжан Алоуддин содир бўлаётган ишларни шарҳлай туриб расмийлар шу йўл билан уйғурларни Ислом динидан мосуво қилишга уринмоқдалар дея тахмин қилиш мумкин, деган фикрни билдирди. “Улар гўё уйғурлар атеист бўлиб қолсалар, уларнинг бошқа миллатлар билан ассимиляция қилиш осонроқ кечади деб ўйлаяптилар”, - дейди уйғурлар конгрессининг вакили.

Олдинроқ “Фарғона” Шинжон-Уйғур автоном районида расмийлар мусулмонлардан Қуръон китоблари ва жойномозлар мусодара қилиб олаётганларини хабар қилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский