Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Алишер Усманов Мирзиёевни мақтади ва Ўзбекистонга “қурби етганича” сармоя киритишга ваъда қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Алишер Усманов Мирзиёевни мақтади ва Ўзбекистонга “қурби етганича” сармоя киритишга ваъда қилди

Фергана

Алишер Усманов
Россиялик миллиардер Алишер Усманов 4 декабрь куни Reuters агентлигига интервьюда Ўзбекистонга бераётган ёрдами ва шу йўналишдаги келгуси режалари ҳақида сўзлаб берди.

Журналистлар Усмоновдан у Ўзбекистонга қанча маблағ сармоя киритиши мумкинлиги ҳақида сўрадилар. У “қурбим етгунича” деб жавоб берди. Усмоновга кўра, у мамлакатга нафақат хайрия, балки маслаҳатлари билан ҳам ёрдам бермоқда. Ҳозирги кунда миллиардер Ўзбекистон ҳукумати билан бирга Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий ёдгорликларни реставрацияси дастури устида ишламоқда. Бундан ташқари, 49 фоиз улуши Усмановга тегишли бўлган USM холдинги Ўзбекистоннинг металлургия комбинатлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Интервью давомида Усманов мамлакатни Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин бошқараётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни қўллашини изҳор этди. “Мен ҳозирги раҳбарият томонидан олиб борилаётган молиявий ислоҳотларнинг жасоратини жуда ҳурмат қиламан. Мен бу ишлар бошқа мамлакатлардаги сингари уч-беш йил ичида амалга оширилади деб ўйлагандим, бироқ бу ерда ҳаммаси бир йил ичида ҳал этилди”, - дея қайд этди бизнесмен. Усмановга кўра, ислоҳотлар боис хорижлик инвесторлар Ўзбекистонда ишлашдан қўрқмай қолдилар.

У агар қулай инвестициявий шароитлар ва маблағлар дахлсизлиги кафолати таъминланса, кўплаб мамлакатлар Ўзбекистонга инвестициялар киритишга қизиқиб қолиши мумкинлигини таъкидлади. “Президент ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар айнан шундан иборат ва у буларни ҳал қилади деб ўйлайман. Мен унга бу ишларда қўлимдан келганича ёрдам бераман”, - дея қайд этиб ўтди миллиардер.

Усманов Каримов даврида Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётига алоқадорлиги тўғрисидаги ҳар қандай иддаоларни рад этиб келган. Reuters 2016 йил кузида миллиардернинг матбуот хизматига шу мавзуга оид сўровнома юборганди. Агентликка “Бу мавзудаги барча миш-мишлар ортида ғаразли мақсадлар бор ва чин воқеликка ҳеч қанақа алоқаси йўқ”, дея жавоб бердилар. Усманов “Агар Ўзбекистон қанақадир ёрдам сўраса, албатта лаббай деб жавоб беришини” тан олди, холос.

Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида туғилган Алишер Усманов Россияга ёшлигида кетган. У ерда тоғ металлургияси, медиа ва бизнеснинг бошқа соҳаларида катта ютуқларга эришиб, Forbes журналининг Россияга оид саҳифасидаги бойлар рўйхатининг бешинчи ўрниданжой олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский