Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси валюта ислоҳоти билан нарх-наво ўсиши орасидаги боғлиқликни кўрмади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси валюта ислоҳоти билан нарх-наво ўсиши орасидаги боғлиқликни кўрмади

Фергана

Ўзбекистон расмийлариа кўра, сўнгги ойлар давомида ўтказаётган валюта ислоҳоти инфляцияга катта таъсир ўтказмади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси бошқармаси раҳбари Ботир Эргашев Тошкентда ўтган халқаро пресс-клубида билдирди, дея хабар беради 1news.uz. Мулозим қайд этишича, “нарх кўтарилиши инфляциянинг амалда кўринишига олиб келади”, ҳолбуки бу ҳолат унга кўра ҳар йилнинг бошида кузатилади. Ўз навбатида Давлат статискика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мирусмановнинг маълум қилишича, жорий йилнинг охирига келиб инфляция 13-14 фоизга етади.

Қайж этиш жоиз, Марказий банк монетар сиёсати департаменти раҳбари Илҳом Норқулов сентябрда республикада истеъмол нархларининг бу йилги якуни бўйича 11-12 фоизга чиқишини прогноз қилганди. Жорий йилнинг ўн ойи давомида (январдан октябргача) бу кўрсаткич 9.3 фоизни ташкил этди. Бу рақамлар ўтган йиллардаги статистик кўрсаткичлардан анча фарқ қилади (2016 йилда инфляциянинг расмий кўрсаткичи 5.7 фоиздан ошмаган). Расмийлар келгуси йилнинг биринчи январидан бошлаб инфляция ҳисобининг бутун дунёда қабул қилинган янги стандартларига ўтишни ваъда қилмоқдалар.

Ўзбекистонда валюта ислоҳоти ўтган кузда бошланди. Бешинчи сентябрь куни мамлакатдаги деярли барча банк бўлимларида валюта алмаштириш шохобчалари очилди. Аввалига маҳаллий аҳоли долларни сотиш имкониятига эга бўлди. Шу билан бирга, расмий курс деярли икки баробарига кўтарилиб, 4210 сўмдан 8100 сўмгача чиқди. Ноябрда аҳолига долларни банклардан фақат пластик карталарга сотиб олиш ҳуқуқи берилди.

Иқтисодчиларга кўра, сўмнинг заифлашуви нарх-наво кўтарилишига олиб келиши мумкин эди. Мисол учун, “Ўзбекнефтмаҳсулот” хом ашёни янги курсда сотиб олишга мажбур бўлгани боис бензиннинг нархи ошиши кутилди. Халқаро Валюта фонди экспертлари ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ўтказилаётган валюта ислоҳоти боис инфляцияга оид босимларига дуч келиши мумкин деб огоҳлантиргандилар. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг билдиришича, расмийлар ушбу ислоҳотга деярли бир йил тайёрландилар. Ислоҳотни тўлиқ амалга ошириш учун ҳам деярли шунча вақт кетади, деди у.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский