Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Human Rights Watch тадқиқотчиси Ўзбекистонда вазият яхшиланганини билдирмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Human Rights Watch тадқиқотчиси Ўзбекистонда вазият яхшиланганини билдирмоқда

Фарғона

Стив Свердлов
Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Марказий Осиёдаги тадқиқотчиси Стив Свердлов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу халқаро ташкилотнинг мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш ниятини қўллаётганини билдирди. Свердлов 5 декабрь куи сўнгги бир неча йил давомида илк бор маҳаллий ОАВ – “Подробно.Uz” нашрига интервью берди.

Human Rights Watch Ўзбекистонда 1996 йилдан бошлаб фаолият юритган, бироқ мамлакат Олий суди 2011 йилда Адлия вазирлигининг ташкилот ваколатхонасини тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини қондирган. Яқинда эса етти йиллик танаффусдан сўнг HRW делегациясига мамлакатга келишга рухсат бердилар. Свердловга кўра, ушбу ташриф давомида у ҳамкасблари билан кўплаб ижобий ўзгаришларни кўрдилар. Ташкилотдагилар ушбу бошланган яхши ишлар давомли бўлишига умид қилишмоқда.

Мисол учун, HRW Мирзиёевнинг Мамлакатда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ваколатхонасини очиш тўғрисидаги таклифини табрикламоқда. Шунингдек, Свердлов фуқаролар ўз муаммоларини президентнинг виртуал қабулхонаси орқали самарали ҳал қилишлари мумкинлигини билиб олди. Бундан ташқари, Свердлов сўнгги 14 ой ичида 16 нафар сиёсий маҳбусларнинг турмадан озод этилганини қайд этиб ўтди. Ваниҳоят, ҳуқуқ ҳимоячига кўра, мамлакатда ОАВ атрофидаги аҳвол яхшиланди.

Свердлов ўзбекистонлик расмийлар билан мулоқот чоғида ҳеч қандай босимни сезилмаганини таъкидлади. “Яъни, ҳеч ким менга “Стив, агар бу ерда ишлашни истасангиз, танқидни камроқ қилишингиз керак”, деб айтмади. Бизнинг ишимизга ҳеч ким аралашмади”, - деди ҳуқуқ ҳимоячи. Стивга кўра, у мамлакатда фаол иш олиб бориш мақсадида ўзбек тилини ўргана бошлади.

Свердлов мамлакатга ташриф чоғида HRW вакиллари расмийлар билан кўплаб оғир мавзулар бўйича ўзаро ҳамфикрликка эришилганини билдирди. “Биз ҳукумат билан “сиёсий маҳбус” атамаси бўйича диалогни йўлга қўйдик. Бу мавзу расмийлар учун анча оғриқли эканини тушунамиз, шунга қарамай, улар бундай масалалар бўйича диалогга киришганидан хурсандмиз”, - деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотнинг Тошкентдаги офиси ишга тушишига умид пайдо бўлганини қайд этиб ўтди. Унга кўра, HRW Ўзбекистон расмийлари билан бирга Олий суднинг мавжуд қарори қабатида юридик жиҳатдан қандай расмийлаштириш ҳақида ўйлашмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский