Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Мирзиёев 2700 нафар маҳкумни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Мирзиёев 2700 нафар маҳкумни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг фармони билан 2700 нафар судланган шахсларни авф этди. Бу ҳақда 6 декабрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик таъкидлашича, гап амнистияда эмас, балки авф этиш ҳақида кетмоқда. Амнистия озодликка чиқариладиган шахсларнинг аниқ гуруҳини белгиламайди. Амнистия тўғрисидаги актда фақат жиноят турлари кўзда тутилиб, озодликка чиқариладиган шахслар амнистия тўғрисидаги ҳужжат ижросини таъминлаш жараёнида аниқланади. Амнистия актидан фарқли равишда, афв этиш масаласини ҳал этишдан олдин ҳар бир маҳкумнинг шахси, улар томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, содир этилиш ҳолатлари ва оқибатлари, етказилган зарарнинг қопланганлиги, шунингдек, жабрланган томон ва жамоатчилик муносабати ҳар томонлама ва пухта ўрганиб чиқилади. Шу пайтгача ҳар йили амнистия тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинган (мисол учун, 2016 йилда 37.9 минг кишига амнистия қўлланган), оммавий авф этиш эса илк бор амалга оширилмоқда.

2017 йил сентябрдан бошлаб махсус комиссиялар колонияларга бориб ҳар бир маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали уларнинг шахсини ўрганиб чиқди. Амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этиш тўғрисида Фармон қабул қилинди.

Афв этиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан амалга оширилди. Юбилей 8 декабрь куни нишонланади. Миллий ахборот агентлиги қайд этишича, “авф этиш тўғрисидаги қарор давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар инсонпарварлик тамойилига асосланганлигини кўрсатувчи яна бир ёрқин далилдир”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2017 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский