Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Канн фестивали лауреати саёҳатчиларни Ўзбекистонга жалб этишга ёрдам бермоқчи — ИА «Фергана» — мобильная версия

Канн фестивали лауреати саёҳатчиларни Ўзбекистонга жалб этишга ёрдам бермоқчи

Фарғона

Киёси Куросава. Фото SCMP
Япониялик таниқли кинорежиссёр Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақидаги ўзининг навбатдаги филмини суратга олмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Япония маданият вазирлиги лойиҳани қўллашини расман тасдиқлади ҳамда картина сценарийсини маъқуллади, дейилади Ўзбекистон идораси хабарномасида.

Давлат туризм қўмиитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов ўтган йили Японияга бориб у ерда Японият Маданият ишлари агентлиги билан ҳамкорлик тўғрисида битим тузиб келганди. Филмни суратга олиш эришилган келишувларнинг бир қисмидир. Тахмин қилинишича, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш - филм олдига қўйилган мақсадлардан биридир.

Киёси Куросава гуруҳи Ўзбекистонга ўтган йили сентябрда келиб кетган ҳамда бўлгуси суратга олинадиган жойларни ўрганиб чиққанди. Режиссёр жамоаси Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга бориб келди. Филмни суратга олиш 2018 йил баҳорида бошланади.

Киёси Куросава – мустақил япониялик режиссёр, сценарийчи ва киномунаққид. Детектив, триллер, драма ва хоррор жанрларида ишлайди. “Соғайиш” криминал триллерини суратга олиб 1996 йилда халқаро миқёсда тан олинган. Куросава филмлари икки марта Канн фестивалида тақдирланган: 2008 йилда “Токио сонатаси” оилавий драмаси ҳайъат совринига, 2015 йилда эса “Соҳилга саёҳат” филми энг яхши режиссура совринига эга бўлган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский