Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистионликларга паспорт режими соддалаштирилади ҳамда ID-карталар берилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистионликларга паспорт режими соддалаштирилади ҳамда ID-карталар берилади

Фарғона

Ўзбекистон ҳукумати паспорт тартибини соддалаштиришга ҳамда миллий паспортни хорижий паспорт дея тан олиб, мамлакат ҳудудида ID-карталарини шахсни тасдиқловчи гувоҳнома сифатида қўллашга қарор қилди. Бу ҳақда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” дея нома олган 2018 йилга мўлжалланган давлат дстури лойиҳасида сўз юритилмоқда.

“Газета.Uz” хабар беришича, лойиҳада паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф қилиниши кўзда тутилмоқда.

Хусусан, мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизими соддалаштирилади, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талаби бекор қилинади. Фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиши белгиланган. Лойиҳаларда вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам бериш назарда тутилади.

Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID-идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади. Президентнинг шу ҳақдаги фармони лойиҳаси апрель охиригача тайёрланиб, янги тартиб эса 1 июлдан жорий этила бошланиши лозим.

Давлат дастури лойиҳасида, шунингдек, хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада чет элдаги ватандошларга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш кўзда тутилади. Шунингдек ҳужжатда хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари акс этади.

Паспорт тизимига оид янги қоидалар 20128 йил апрелигача, ҳамюртлар билан ҳамкорлик концепцияси эса 20 июлга қадар тайёрланиши кўзда тутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский