Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
“Шарғункўмир” конларида кўмир қазиб чиқариш беш баробарига кўтарилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

“Шарғункўмир” конларида кўмир қазиб чиқариш беш баробарига кўтарилади

Фарғона

“Шарғункўмир” кони
Яқин йиллар ичида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида кўмир қазиб чиқаришни 5,6 баробарига кўтариб, ишлаб чиқариш қувватини йилига 160 минг тоннадан 900 минг тоннагача етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда январь бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилмоқда. Маълумки, ўтган йилнинг 8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ва “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига ўтказиш қамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор қабул қилинганди.

Агар “Шарғункўмир” модернизацияси бўйича режалар амалга ошса, Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 19%га ўсади.

Маьлумки, жорий йилнинг 7 сентябр кунидан бошлаб Хитойнинг China Railway Tunnel Group Co Ltd. и China Coal Technology & Engineering Group Corp компанияси ходимлари “Шарғункўмир” корхонасининг модернизацияси бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошира бошлашдилар. Унга кўра, хитойлик мутахассислар эски 10-коннинг ёпилиб қолган М1500 метр масофадаги қисмини тозалаш, яна қўшимча лавагача (кўмир) бўлган 2227 метр туннел қисмини қазиш ишларини олиб боришади. Шу билан бирга 6-конни қазиш ва уни 10-кон билан туташтириш ишларини амалга оширишади. Бир сўз билан айтганда мазкур обьект ишлаб чиқаришга шай холатда топширилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 105,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бунёдкорлик ишларини 2020 йилнинг биринчи чорагида якунлаб, кўмир қазиб олишни бошлаш режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 450-500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Янги техника ва технологиялар жорий этилади. Хориждан энг замонавий, юқори самарадорликка эга бўлган кўмир қазиш ускунаси олиб келинади. Унинг ёрдамида йилиги 900 минг тонна тош кўмир қазиб олиш имконияти яратилади.

Шарғун кўмир кони энг бой захирага эга маскан қисобланиб, ундаги хом-ашё ҳажми ҳисоб-китобларга қараганда 33 миллион тоннадан ортиқни ташкил этади. Бойсундаги коннинг захираси эса мутахассислар томонидан 29 миллион тоннадан ортиқ деб баҳоланган. ҳозирда корхонада 500 нафарга яқин кончилар меҳнат қилишётган бўлса, модернизация ишларидан сўнг бу кўрсаткич яна шунчага ортади.

Айни пайтда Ўзбекистонда кўмир тақчиллиги кузатилмоқда. 2017 йил ноябрдан бери кўмир “Ўзбекистонтемир йўллари” жамиятининг профилли омборларидан сотилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский