Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Раҳмон ва Арипов ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалашни муҳокама қилиб олдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Раҳмон ва Арипов ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалашни муҳокама қилиб олдилар

Фарғона

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва мамлакатга ишчи ташрифи билан келган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама ўзбек-тожик муносабатлари масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири, дея хабар беради “Спутник”, чегара ҳамкорлиги масаласи бўлиб қолди.

Хусусан, ўртадаги чегара ҳудудларини миналардан тозалаш, олдин ёпиб қўйилган чегара ўтказиш пунктларини очиш, мавжуд темир йўлларни қайта тиклаш масалалари муҳокама қилиб олинди. Бундан ташқари, Раҳмон ва Арипов биргаликда савдо қилиш, транспорт коммуникацияларини соддалаштириш, товарларга тарифларни пасайтириш ва қўшма савдо ишларида чекловларни бартараф этиш тўғрисида сўз юритдилар. Тожикистон президенти сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасида биргаликда иш олиб боришга тайёрлигини изҳор этди.


Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов (чапда). Тожикистон президенти матбуот хизмати фотоси

Раҳмоннинг Арипов билан учрашувидан ташқари, Душанбеда иккита ўзбек-тожик ҳукуматлараро: савдо-иқтисодий ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркацияси бўйича комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтди. Комиссиялар ишини “Азия-плюс” хабарига кўра, Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода бошқардилар.

Икки мамлакат ўртасидаги делимитация ва демаркацияси бўйича ҳукуматлараро комиссия 2000 йилда тузилган. Икки йил ичида томонлар чегаранинг 84%ни белгилаб олдилар. 2002 йилда Тожикистон-Ўзбекистон чегараси тўғрисида келишув имзоланди. Бироқ ушбу битим 2009 йилда кучга кирди.

Беш йил олдин комиссия ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди. Ўртадаги чегаранинг 16 фоизи бўйича ҳал қилувчи қарорга эришилмай қолинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский