Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон МХХ терговчилари журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ишидан четлаштирилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон МХХ терговчилари журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ишидан четлаштирилди

Фарғона

Ўзбекистон МХХ тергов бошқармасининг терговчиси Нодир Тўрақулов ва МХХ тергов бошқармаси гуруҳи терговчиси адлия майори Александр Веселов журналист Бобомурод Абдуллаев ишидан четлаштирилди. Бу ҳақда “Фарғона” агентлигига 8 февраль куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи раиси Сурат Икромов маълум қилди.


Бобомурод Абдуллаев. Фейсбукдаги шахсий саҳифадан олинган фото

Абдуллаевга нисбатан жиноят иши тўхтатилган, уни ноқонуний қўлга олиш, тергов олиб борилаётганда унга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўллаш ва жиноят ишини сохталаштириш бўйича текширув олиб борилмоқда. Текширувни Ўзбекистон Бош прокуратураси терговчилар гуруҳи олиб бормоқда.

Номи юқорида зикр этилган МХХ терговчиларининг айби тасдиқланса, улар ҳибсга олинади. Айни пайтда ЎМҲҲТГ маълумотига кўра, тергов гуруҳининг барча аъзолари яшаш жойини тарк этмаслик бўйича тилхат беришган.

Бобомурода Абдуллаев 2017 йил 1 октябрда ҳибсга олинган. Уни интернетда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида “нохолис, иғвогарона материаллар” тарқатишда, Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбарларини ағдарилишини қўллашга тайёр одамларни ёллаш, Ўзбекистонда конституциявий тузумни зўрлик билан ағдаришга қаратилган “Жатва” дастурини ишлаб чиқаришда гумонладилар. Онаси билан январда бўлиб ўтган учрашув давомида у қийноққа солингани ҳақида айтиб берган. Унга кўра, терговчилар агар Бобомурод иқрорлик кўрсатмаларини бермаса, тергов изоляторидан тирик чиқмаслигини билдирганлар.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский