Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Туркиядаги турмадан қочган ўзбекистонлик ватанида 10 йилга қамалди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Туркиядаги турмадан қочган ўзбекистонлик ватанида 10 йилга қамалди

Фарғона

Аҳрор Қосимов. “Ўзбекистон 24” телеканалидан кадр
Тошкент вилоятилик Аҳрор Қосимов “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига кўнгиллиларни ёллагани учун ўн йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради “Интерфакс” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб.

Тергов аниқлашича, Қосимов 2011 йилда Ўзбекистонда Туркияга пул ишлагани чиққан ва 2013 йилда содир этган жинояти учун 11,5 йилга қамалган. Турмада Қосимовни ИД аъзолари ўз сафига ёлладилар. Шундан сўнг у турмадан қочган. Таъқиблардан яшириниб, у Истанбулдаги Қаяшеҳир даҳасидаги конспиратив квартираларда яшириниб, жанггариларни Сурияга ўтишига ёрдам бериб келган.

Қосимов россиялик Гаджимурат Гайдаровнинг паспорти билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлганида уни Миллий хавфсизлик ходимлари қўлга олдилар. Оққўрғон тумани суди унга айблов ҳукмини чиқарди.

Турли маълумотларга кўра, Ислом давлатидаги ўзбеклар сони бир неча юз кишидан бир неча минг кишигача боради. Ўзбекистон фуқароларини одатда ижтимоий тармоқларда, кўпроқ Одноклассникда ёллашади. Экспертларга кўра, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий вазият мураккаблиги боис ушбу минтақадаги одамлари жанггариларга осон ёлланмоқдалар. Россия ТИВ маълумотига кўра, 2015 йил ноябрга келиб Сурия ва Ироқда 500 нафар Қирғизистон, 600 нафар Ўзбекистон, 300 нафар Тожикистон, 200-250 киши Туркманистон ва 200-250 киши Қозоғистон фуқаролари жанг қилиб келган. ИД сафида жанг қилаётганлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 3417 киши.

Ислом Давлатидаги чет эллик жанггариларнинг умумий сони тахминан 30 минг кишига боради.

nk style="text-decoration: none;"> “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский