Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида «Андархон-Патар» пости очилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида «Андархон-Патар» пости очилди

Фарғона

Андархон” пости. “Ўзбекистон 24” телеканалидан кадр
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги “Андархон-Патар” чегара ўтиш жойи ўз ишини қайта тиклади. Жисмоний шахслар учун пост соддалаштирилган тартибда ишлайди, дея хабар беради Подробно.уз. Чегара пости Ўзбекистонда Фарғона тумани Бешариқ туманида ва Тожикистонда Конибодом шаҳрига яқин ерда жойлашган. Постнинг расмий очилиш маросими 10 февраль куни бўлиб ўтди.

“Андархон-Патар” чегара пости Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишувларни амалга ошириш доирасида қайта тикланди. Икки давлат ҳукуматлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва давлат чегарасини делимитация ва демаркацияси бўйича комиссияларнинг мажлиси бўлиб ўтди. Яқин кунлар ичида икки давлат ўртасида темир йўл поездлари ва автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳамда чегарада янги назорат-ўтказиш манзилларини ишга солиш бўйича зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Яна битта чегарадан ўтиш жойи – Ўзбекистон томонидан 2010 йилда бир томонлама тартибда ёпилган “Панжикент-Самарқанд” постининг очилиши кутилмоқда. Хабар берилишича, бу пост Наврўз байрами арафасида очилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский