Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Самарқанд вилоятида газ портлаши натижасида олти киши ҳалок бўлди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Самарқанд вилоятида газ портлаши натижасида олти киши ҳалок бўлди

Фарғона

Ўзбекистон ФВВ ходимлари. Идорат сайтидан олинган сурат
Самарқанда вилояти Чархин поселкасида газ портлаши натижасида олти киши ҳалок бўлди, яна бир жабрланган одам касалхонада ётибди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, портлаш икки қаватли уйда эрталаб соат 5.40да содир бўлган.

Икки аёл ва тўрт нафар ёш бола ҳалок бўлдилар. Уларнинг орасида уй эгаларининг бир болали синглиси ва учта невараси билан буви бор бўлиб, бошқа қаватда ухлаётган ота-онага ҳеч нарса қилмаган, дея хабар беради Озодлик маҳаллий ҳокимият вакилига таянган ҳолда.

Касалхонага боши ва юзи куйган уй эгаларининг укаси етказиб борилган. Фейсбукдаги «Samarkand & Самарканд» ёпиқ гуруҳида пайдо бўлган маълумотда айтилишича, у ҳам ҳалок бўлди. “Озодлик” манбасига кўра, йигит чироқни ёққан пайтда портлаш содир бўлган.

ФВВ ёзишича, портлашга табиий газдан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда ва бу ҳодиса муносабати билан ФВВ аҳолини яна бир бор газдан тўғри фойдаланишга чорлади.

Ҳодиса содир бўлган ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишлаяпти, портлаш оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ташкил этилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский