Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
ОАВ Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида ёппасига тинтувлар бошлангани ҳақида хабар бермоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

ОАВ Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида ёппасига тинтувлар бошлангани ҳақида хабар бермоқда

Фарғона

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси биноси. Nuz.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида ёппасига тинтувлар бошланган. Бу ишни прокуратуранинг ўнлаб ходимлари бажармоқда, дея 12 февраль куни хабар беради мустақил Uzmetronom.Com веб-сайти.

Аввалига солиқчиларнинг бош офисига прокуратуранинг 30 та ходими келишди, кейин уларнинг сони 65 тага етди. Улар ҳужжатларнинг бир қисмини йиғиштириб олиб алоҳида махсус хонага жойлаштирдилар ва шундан кейин хонани муҳрлаб қўйдилар.

Uzmetronom маълумотига кўра, прокуратура ходимлари тадбиркорларни текшируви давомида жиноий схемаларнинг қўлланиши бўйича далил ва исботларни қидиряптилар. Бундан ташқари, прокуратура солиқчиларнинг пора олганлари ҳолатларини аниқлашни мақсад қилганлар. Уларга кўра, пора кейинчалик ДСҚ раиси ва унинг ўринбосарларига берилган бўлиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, шундай фаолият натижасида давлатга етказилган моддий зарар ўнлаб миллион долларни ташкил этиши мумкин. Текширув давомида бу қиймат бир неча бор ўсиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитасини 2004 йилдан бери Ботир Парпиев бошқариб келмоқда. Янги йил арафасида унинг истеъфога чиқиши эҳтимоли тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Олдинроқ, 2017 йил июлда Шавкат Мирзиёев солиқ хизматини тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашгани, ноқонуний текширувлар ўтказгани учун жуда қаттиқ танқид остига олган ва ана ўшанда кейин мазкур тизимда кадрларни қисқартирув бошланганди.

Шу билан бирга, Uzmetronom.Com хабар беришича, худди шунақа текширув Давлат божхона қўмитасида ҳам ўтказилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский