Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
ЕТТБ Ҳивада туризмни ривожлантирилишига молиявий кўмак беради — ИА «Фергана» — мобильная версия

ЕТТБ Ҳивада туризмни ривожлантирилишига молиявий кўмак беради

Фарғона

Европа тикланиш ва тараққиёт банки “Маданий мерос” лойиҳасини ишга киритди, унинг қиймати 150 млн еврога тенг. Лойиҳа доирасида Ҳива ва Хоразм вилояти учун туризмни ривожлантириш бўйича стратегик комплекс мастер-режаси ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ва Маданият вазирлиги ЕТТБ билан бу тўғридаги меморандумни Лондонда имзолади, дея хабар беради “Жаҳон”.


Ҳива панорамаси. Wikipedia.org сайтидан фойдаланувчи Hylgeriak фотоси

Ҳива Ўзбекистоннинг энг машҳур шаҳарларидан бири бўлиб, чет эллик саёҳатчилар уни Самарқанд ва Бухоро билан бирга ўз саёҳатлари учун танлайдилар. Олдинроқ Самарқанд шаҳрини 2020 йилгача туризм зонасига айлантириш ва Бухорода “Қадимий Бухоро” зонасини яратилиши тўғрисида хабар берилганди. Бу шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар, кўнгилочар ва савдо муассасалари қурилади, транспорт хизмати яхшиланади, янги туризм хизматлари жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан бери Ўзбекистонда туризм стратегик соҳалардан бирига айланди. Олдинроқ муддати 30 кунлик ягона туризм визаси жорий этилгани, еттита мамлакатга нисбатан виза тартиби бекор қилингани ва 25та мамлакат фуқаролари учун соддалаштирилган тартибда виза берилиши, чет эллик саёҳатчиларга ёрдам бериш учун милициянинг махсус отрядлари тузилгани, мамлакатдаги эътиборга лойиқ жойларни фотосуратга олишга рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда, дея маълум қилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати, саёҳатчиларни ўрта аср муҳитига тортувчи театрлашган постановкалар тақдим этилмоқда. Бунақа лойиҳалар Ҳива ва Бухорода амалга оширилган, навбатда Самарқанд, Қўқон ва Шаҳрисабз.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский