Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
МХХ “Бродвей”дан кўчиб кетадиган бўлди — ИА «Фергана» — мобильная версия

МХХ “Бродвей”дан кўчиб кетадиган бўлди

Фарғона

Ўзбекистон МХХ биноси. Kloop.kg сайти фотоси
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Марказий аппаратининг ходимлари Тошкентдаги Матбуотчилар ҳамда норасмий тарзда “Бродвей” дея аталувчи Сайилгоҳ кўчаси ўртасида жойлашган бинони тарк этишмоқда. Uzmetronom.Com хабар беришича, МХХ бош офиси Тошкент четида жойлашган бўлиб, бино Ватан ҳимоячилари куни – 14 январь арафасида фойдаланишга топширилган.

Uzmetronom.Com манбаларига кўра, “Бродвей”даги бинолар мажмуаси раҳбарияти асосан ИИВ ходимларидан шакллантирилган Миллий гвардияга берилади.

Шу вақтнинг ўзида, “Озодлик” норасмий манбаларига таяниб хабар беришича, Миллий хавфсизлик хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бутунлай тугатилган. “Тугатилган бошқарма бошлиғи ҳозирча уйида ўтирипти¸ 20 йил ишлаган ходимлари пенсияга кузатилмоқда¸ қолганлари шунчаки ишдан ҳайдалмоқда”, дейди “Озодлик” манбаси. Унинг айтишича, “бутун Ўзбекистон раҳбарлари¸ ҳоким¸ вазир¸ прокурор ва мелиса раҳбарларини қўрқувда ушлаб келган айнан шу бошқарма бўлади”.

Олдинроқ ОАВ махсус ички қўшинлар ҳамда Президент хавфсизлик хизмати МХХ таркибидан чиқарилганини хабар қилганди. Биринчи тузилма ИИВга берилди, иккинчиси эса Президент хавфсизлик давлат хизматига айлантирилиб бевосита давлат раҳбарига бўйсунадиган бўлди.

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский