Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси прокурор келмагани боис бошқа кунга кўчирилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси прокурор келмагани боис бошқа кунга кўчирилди

Фарғона

5 март кунига белгиланган Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси прокурор келмагани боис 7 мартга кўчирилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди олдида суд жараёнини кутган “Фарғона” мухбирлари хабар берадилар.


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди.Тимур Карпов фотоси, “Фарғона”

Журналист адвокати Сергей Майоровнинг “Фарғона”га маълум қилишича, унга Абдуллаев 5 ноябрдан кейин “уни қийноққа солишмаган”нини айтган, ҳибсдаги шароит устидан шикоят қилмаган – у ерда «яхши боқишган, жойи қуруқ, иссиқ». Майоров ўз ҳимояси остидаги шахс ҳолатининг “мутлоқ яхшиланиши”га умид билдиради.


Адвокат Сергей Майоров (чапда). Фото Тимур Карпов фотоси, “Фарғона”

Эслатиб ўтамиз, суд жараёнида нафақат журналист Бобомурод Абдуллаев, балки блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар иши ҳам кўрилади. Журналистни интернетда “Усмон Ҳақназар” таҳаллуси билан “иғво материаллари” ни тарқатганлик, амалдаги тузумни ағдариш учун одамлар ёллаш, шунингдек, “Жатва” номли инқилобий дастур ишлаб чиқишда айблаб ҳибсга олганлар. У январь ойида онаси билан бўлган учрашувда, уни қийноққа солишаётгани ва ўлдиришга тахдид қилишаётганини айтган. Насриддинов, Салаев ва Оллаёровлар ҳам қўпорувчилик ишларида гумонланиб ҳибсга олинган. Уларни йигирма йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-4 моддаси (“Конституциявий тузумга тажовуз қилиш”) билан айбламоқдалар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский