Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Тошкент InFinBankи ўзининг собиқ бош прокурор Қодиров “пулларини ювганликка дахлдор”лигини инкор қилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Тошкент InFinBankи ўзининг собиқ бош прокурор Қодиров “пулларини ювганликка дахлдор”лигини инкор қилади

Фарғона

InFin банк бўлими. Bank.uzсайти фотоси
Тошкентнинг “InFinBank”и ноқонуний йўллар билан топилган “пулларни ювганлик”ка алоқадорлигини инкор этди. “InFinBank”нинг кенгаш раиси Мақсуд Абдусаматов имзоси билан бизнес-структура сайтида эълон қилинган мурожаатда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг пуллари ҳақида гап кетаётгани аниқ.

«Биз кейинги пайтлар норасмий ОАВ томонидан банкимиз ҳақида салбий маълумотлар тарқатилаётганидан сизларни огоҳлантирамиз. Биз банкимиз тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб бўлаётган айрим мақолаларда келтирилган далиллар асоссиз эканини маълум қиламиз», - дея мижозларига мурожаат қилади InFinBankнинг кенгаш раиси.

Абдусамадов InFinBankнинг ҳеч қачон Латвия ва БААда корреспондентлик ҳисобларини очмагани ва бундай ҳисоблар мавжудмаслигини таъкидлайди. Аввали ОАВ собиқ бош прокурор Қодиров назоратида бўлган компания пуллари Тошкент банки томонидан Рига ва Дубайдаги воситачилар орқали Швейцарияга юборилганини маълум қилганди.

Банкир InFinBank доимо амалдаги қонун доирасида фаолият юритгани ва шаффофликка интилганини айтиб, молия ташкилотида текширув ва ревизиялар ўтказилганлиги ҳақидаги хабарларни рад этади. Абдусамадов “биз ва банкимиз акционерлари ишончли ҳамкор бўлиб, фақат мамлакатимиз, халқимиз манфаати йўлида фаолият юритамиз” дея мижоз ва шерикларини ишонтиради.

InFinBank 2007 йили ташкил этилган. «Ўзбекистон инсон ҳуқулари жамияти» банкнинг тузилишидан мақсад собиқ бош прокурор Рашид Қодиров ва унинг оиласига тегишли капиталларга хизмат қилиш бўлганига деб урғу беради. Норасмий маълумотларга кўра, амалдор ва унинг оила аъзолари назоратида “Флагман” савдо-кўнгилочар мажмуаси, люкс синфига мансуб қатор заргарлик бутиклари, айрим супермаркет ва металлургия комбинатларининг акциялари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йили айнан InFinBankда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли Terra Group – медиа-холдинг ҳисоб рақами музлатилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский