Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Давлат солиқ қўмитасининг раҳбари “камомад” юзасидан сўроқ қилинди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Давлат солиқ қўмитасининг раҳбари “камомад” юзасидан сўроқ қилинди

Фарғона

Ботир Парпиев. Qalampir.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ботир Парпиев ўзи бошқараётган ташкилотда аниқланган камомадлар юзасидан сўроқ қилинди. Бу ҳақда «Озодлик» ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беради. Текширувлар Бош прокуратура ва Молия визирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Радиостанция хабарига кўра, солиқ қўмитасида “ўнлаб миллион доллар” миқдорида камомад топилган. Камомад нимадан келиб чиққани сабаби ҳозирча номаълум, лекин манбаларнинг хабар беришича, Партиевдан камомадни қоплаш талаб этилган. Ботир Парпиевдан ташқари Солиқ қўмитасининг яна бир неча масъул ходими сўроқ қилинган.

Давлат солиқ қўмитасидаги кенг қамровли текширувлар ўтказилаётгани шу йилнинг февраль ойида маълум бўлганди. Бунга президентнинг солиқчиларни кескин танқид қилгани сабаб бўлганди. Uzmetronom.com ўз манбаларига таянган ҳолда, терговчилар солиқчиларнинг тадбиркорларга нисбатан ўтказган солиқ текширувлари чоғида жиноий схемаларни қўллаганликларини исботлаш ниятида. Бундан ташқари, прокуратура ходимлари солиқчиларнинг пора олишлари ва уларни ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарларига бериши тўғрисида фактларни қидирган. Текширувлар 15 апрелгача давом этиши ва унинг натижалари тўғрисида президентга ҳисобот берилиши кутилмоқда.

Ўтган қишда Парпиевнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Айрим ОАВ Парпиевнинг ўзи Шавкат Мирзиёевга ариза ёзганлиги ҳақида хабар берганди. Лекин бундай маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси инкор қилганди.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси 1994 йили республика Вазирлар маҳкамасининг солиқ бош бошқармаси негизида тузилган. Ботир Партиев ташкилотни 20004 йилдан бери бошқариб келади. У собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати) нинг раиси Рустам Иноятовга қуда бўлади. Шу йилнинг январь ойида Шавкат Мирзиёев Иноятновни ишдан бўшатиб, унга давлат маслаҳатчиси вазифасини топширди. Куни-кеча Иноятов мамлакатда балиқчилик соҳасини ривожлантиришга масъул этиб тайинланди.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский