Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
«Тошкент – Олма-Ота» автобуси йўловчилари чегарани кесиб ўтишга ярим соат вақт сарфлайдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

«Тошкент – Олма-Ота» автобуси йўловчилари чегарани кесиб ўтишга ярим соат вақт сарфлайдилар

Фарғона

Олма-Ота автовокзали. Inform.kz сайти фотоси
2018 йил 12 апрелдан «Тошкент - Олма-Ота – Тошкент» йўналиши бўйлаб янги автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарачилари автобусларни ярим соатдан ортиқ вақт ушлаб турмасликка келишиб олдилар, дейилади Ўзбекистон Автомобил транспорти агентлининг расмий сайтида.

«Маршрут узунлиги 818 км бўлиб, йўл вақти 16 соат 30 дақиқадан иборат. Жадвалда «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқа ажратилган.

«Тошкент - Олма-Ота – Тошкент» халқаро автобус йўналиши очилиши 2018 йил 11 апрелда «Тошкент» автовокзалида бўлиб ўтади. 12 апрелдан кунига учтадан автобус қатнови амалга оширилади. Олма-Отадан автобуслар “Сайран” автовокзалидан йўлга чиқади. Бир томонга бўлган чипта нархи 100 минг сўм ёки 4 минг тенге ($12,5) ҳисобида белгиланган.

Мазкур йўналиш бўйича ўзбек томони YUTONG (Хитой) автобус туридан, қозоқ томони VANHOL (Бельгия) автобусларидан фойдаланади.

Ўзбекистон ва унинг Марказий Осиёдаги қўшнилари билан бўлган алоқалари марҳум президент Ислом Каримов туфайли мураккаб аҳволга тушиб қолганди. 2011 йили Ўзбекистон томони ҳаттоки уни Тожикистон билан боғлайдиган темир йўлини бузиб ташлаганди. 2016 йил декабрда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга янги президент бўлиб сайланганидан сўнг, қўйнилар билан илиқ муносабатлар тиклана бошланди.

2017 йил февралида “Тошкент ва Олма-Ота» ўртасида тезюрар поезд қатнови ишга туширилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. 2018 йил 17 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатновлари тикланди.

Ўзбекистон Қирғизистон билан ҳам автобус қатновларини тиклашини маълум қилган. 2017 йил декабрда Бишкек-Тошкент авиарейси очилди. 2018 йилда Ош-Тошкент, йўналиши бўйича авиақатнов ишга туширилиши кутилмоқда. 2018 йил баҳорида Тошкент-Бишкек-Балыкчи темир йўл қатновини ишга тушириш режалаштирилган.

2017 йили кейинги 25 йил ичида илк бор Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатнов изга солинди. Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг йирик шаҳарларини боғловчи бешта автобус йўналишлари ишга туширилиши кутилмоқда.

2017 йил мартида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар учрашувида икки раҳбар «Ўзбекистан-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ» транспорт йўналишини ишга тушириш, шунингдек, ўзаро келишилган дастур ва маршрутлар бўйича сайёҳлик маконини барпо этишга келишиб олдилар.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский