Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Россия ва Ўзбекистон авиарейсларни икки баробар кўпайтиришга келишиб олдилар — ИА «Фергана» — мобильная версия

Россия ва Ўзбекистон авиарейсларни икки баробар кўпайтиришга келишиб олдилар

Фарғона

Россия ва Ўзбекистон авиация мулозимлари музокаралари. РФ Минтранс фотоси
Икки мамлакат ўртасида авиайўловчиларни ташувчи рейсларнинг сони икки баробарга ортади. 11 апрель куни Ўзбекистон ва Россия авиация соҳаси мулозимлари шу ҳақда битимга келишди, деб хабар беради Россия транспорт вазирлиги.

Мамлакатлар ўртасида янги ҳаво йўналишлари ишга туширилади. Шартномавий йўналишлар бўйича тижорат ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган, дейди мазкур ташкилот.

Март ойида Росавиация авиақатновларни ташкиллаштириш бўйича икки томон келишолмаганини маълум қилганди. Тошкент Москванинг рейслар миқдорини ошириш ва Москва вилоятидаги Жуковский аэропортидан қатновлар уюштириш бўйича таклифини рад этганди. Россия томони эса ўзбек авиаташувчиларининг Сочи ва Владивосток шаҳарлариг парвозига қарши чиққанди.

Ҳозирда Ўзбекистондан РФ га “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси парвозлар уюштиради, Россиядан эса — «Аэрофлот», UTair ва S7 Airlines. 2014 йили Ўзбекистон Россиянинг доимий авиаалоқалари бўйича саккизчи ўринни эгаллаган, 2017 йилга келиб 13- ўринга тушиб қолган.

Йўловчилар ташишни кўпайтириш учун Россия томони ҳаво частоталарини эркин қабул қилиш таклифи билан чиққан бўлса, ўзбек томони шартномавий авиайўналишлар парвозларини аниқлаб олишни таклиф қилган. Томонлар таклифлари айрим маршрут бўйича частоталар сони жиҳатидан фарқ қилган. Масалан, Россия томони Самарқанд ва Москва йўналиши бўйича 14 та рейс уюштиришни таклиф этган бўлса, ўзбек томони — 10; Бухоро ва Москва бўйича руслар 14 рейс очишга шайланганда, ўзбек томони 5 та рейсга рухсат берган. Энди, ўртадаги қарама-қаршиликларга барҳам берилган, Россия ва ўзбек авиаташувчиларининг рейслари икки баробарга кўпайтирилган.

Москва авиайўналиши қаторига қўшилмаган Жуковский аэропорти Россия ва Тожикистон авиация соҳаси мулозимларининг ўзоқ вақт тортишувига сабаб бўлди. Парвозлар салмоғини ошириш масаласи март ошида кескинлашиб, икки томон ҳаво алоқаларида айрим чеклашларни киритганди. Мазкур чекловларнинг кучга кириш санаси бўлган 4 апрелда икки томон қиш мавсуми жадвали бўйича парвозларни ташкил этишга келишиб олганини маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Жуковский аэропортидан Тожикистонга парвоз уюштириб келаётган Pegas Fly («Икар») Россия авиакомпанияси парвозларига чек қўшилиши эвазига битим имзоланган бўлиши мумкин.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский