Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон январь ойидан март ойигача бошқа мамлакатлар билан $8 млрд га яқин савдо қилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон январь ойидан март ойигача бошқа мамлакатлар билан $8 млрд га яқин савдо қилди

Фарғона

2018 йил январь ойидан март ойига қадар Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $7,9 млрд ташкил этиб, ундан $4,1 млрд экспорт, $3,8 млрд импорт операцияларига тўғри келган. Ҳисобот давридаги даставвал маълумотларга кўра, $249,4 млн ижобий сальдо қайд этилган, деб хабар беради республика Давлат статистика қўмитаси.


Ўзбекистон эскпорт тизими. Республика Давдат статистика қўми-таси ҳисоботидан

Ўзбекистон йил бошидан хизматлар экспортини жадаллаштирган ва у умумий хизматнинг 21,7 фоизини ташкил этади. Халқаро бозорда транспорт ва сайёҳлик хизматлари талабгор ҳисобланмоқда. Ўтган йилга қараганда бу йил электр энергияси ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш 91,4% га ошган.

Статистика идораси Ўзбекистондан бошқа мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хажми ортганини қайд этади. Бу ерда полиз маҳсулотлари ва буғдой салмоқли ўринни эгаллайди. Мева ва полиз маҳсулотларини нг экспорти республикага $110,8 млн фойда келтирган. Йил бошидан Қозоғистон, Афғонистон ва Россия асосий харидорлардан ҳисобланади.

Импорт бўйича машина ва жиҳозлар асосий ўринни эгаллаб, у 37,5% ташкил этган. Ўзбекистон кимё маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни кўпайтирган.

Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида Россия ва Хитой фаол ҳисобланади ва умумий савдо айланмасининг 18,6% ва 17,4% мана шу мамлакатларга тўғри келади. Шунингдек, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Афғонистон, Германия, Беларусь, Украина ва Латвия Ўзбекистон билан фаол савдо-сотиқ қилаётган мамлакатлар ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, импортнинг асосий қисми МДҲ давлатларига тўғри келган – бу ерда ташқи савдо сальдоси минус $231,3 млн ташкил этади, бошқа мамлакатлар билан бу кўрсатгич ижобий $480,7 млн иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки икки ой мобайнида шундай ҳолат кузатилган: Ўзбекистонга $2,4 млрд миқдорида товар ва хизматлари олиб кирилган, экспорт хажми $1,5 млрд, сальдо минус $939,4 млн ташкил этган. Аввали хабар қилинганидек, республика президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ичида ишлаб чиқараётган товарларга монанд товарларнинг импорти ортаётганидан норозилик билдирган.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский