Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш 8 миллион тоннага кўпайтирилади — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш 8 миллион тоннага кўпайтирилади

Фарғона

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмаси. Республика Қишлоқ хўжалиги сайти фотоси
2018 йили Ўзбекистоннинг фермер хўжаликлари аввали пахта ва дон етиштирилган майдонлар ҳисобига қўшимча 8,235 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиради. 3 апрелдаги ҳукумат қарорида мана шундай прогноз ҳақида гап боради.

2018 йили ҳукумат 100 минг гектар ерга пахта ва дон ўсимликларини экишдан воз кечди. Бунга тупроқ ва иқлим шароитлари, далаларга сув етказиб бериш қийинлиги, шунингдек, кам рентабеллик ва ҳосил камлиги сабаб қилиб кўрсатилади. Кўпроқ Сирдарё, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида мана шундай ерлар аниқланган. Кейинги уч йил ичида пахта ва дон етиштириш учун ярамайдиган 1,319 млн гектар ер борлиги аниқланган. Айнан мана шу ерлардан қўшимча миллион тонналаб мева ва полиз маҳсулотларини етиштириш режа қилинган. Жумладан, 2,478 млн тонна сабзовот, 1,012 млн тонна полиз, 807 минг тонна картофель, 466 минг тонна шоли, 108,1 тонна дуккакли маҳсулотлар, 49,5 тонна мой ўсимликларини етиштириш режалаштирилган, деб хабар беради Norma.Uz.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йили фермерлар 11,433 млн тонна сабзовот, 2,014 млн тонна картофель, 2,094 млн тонна полиз маҳсулотларини етиштирган. Президент Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, Ўзбекистонда 23 миллион тонна сабзавот ва мева тайёрланган. Турган гап, 2018 йили бу кўрсатгич қўшимча ерлар ҳисобига янада ортади.

Ҳукумат фермерлар хизматидан фойдаланиш билан чекланмайди: 2018 йили март охирида Мирзиёев аҳолининг бўш ётган таморқа ерларида мева-сабзавот етиштиришни талаб қилган.

Ҳукумат пахта ва дон етиштиришдан озод қилинган ерларда ишлайдиган фермерларни молиялаштириш сарф-ҳаражатларини аниқлади. Қишлоқ хўжалиги ишларини молиялаштиришга 190 507 т ЁММ, 120 090 т минерал ўғитлар, 261 666 тонна уруғлик ажратилади. Ушбу харажатларга, шунингдек агротехник тадбирларни ўтказиш учун «кафолат маблағлари»ни шакллантиришга 5 трлн 739 млрд 535 млн сўм ажратилади.

2018 йил бошидан Ўзбекистон мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт хажмини кўпайтирган. Четга сотилган маҳсулотларнинг қиймати $110,8 млн ташкил этади. Қозоғистон харид бўйича етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринни Россияни қувиб ўтиб, Афғонистон эгаллаган.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский