Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон йил охиригача мева ва сабзавотлар экспортидан $2 млрд даромад олишни режалаштирмоқда — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон йил охиригача мева ва сабзавотлар экспортидан $2 млрд даромад олишни режалаштирмоқда

Фарғона

Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот маҳсулотлари. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" сайти фото-си
Ўзбекистон йил сўнггига қадар хорижга $2 млрд сумма миқдорида мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган.. Бу ҳақда Xabar.uz "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси маълумотига танянган ҳолда хабар беради.

Холдинг маълуотларига кўра, Ўзбекистон дунёда айрим мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича дунёдаги етакчи давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Жумладан, қуритилган ўрик меваси бўйича у бу соҳадаги 80 фоиз дунё бозорни назорат қилаётган Туркиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Пишган ўрик меваси эспорти бўйича Ўзбекистон дунёда - тўртинчи, олча бўйича - еттинчи, карам ва майиз экспорти бўйича - тўққизинчи, шафтоли ва узум бўйича - ўнинчи ўринни эгаллайди.

Шунингдек, республиканинг дунё бозорига гилос меваларини етказиб бериши фаоллашган. Яқинда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» мазкур меванинг бир килограмм экспорт нархини $4 миқдорида белгилади. Бундан аввал холдинг фермерлардан бор ҳосилни килосига 24 минг сўмдан ($2,9) сотиб олишини маълум қилганди. Ўзбекистон йилига 100 минг тонна гилос мевасини етиштириб, унинг экспорти бўйича дунёда бешинчи ўринни эгалламоқда.

Бундан ташқари бу йил пиёз серҳосил бўлгани хабар қилинади. Бу нафақат ички бозор эҳтиёжини қоплашга, балки экспорт хажмини оширишга ҳам имкон беради. Холдингнинг «Ўзагроэкспорт» филиали деҳкон ва фермерлардан пиёзнинг килосини (таннархи 590 сўмга тушган бир пайтда) 1200 сўмдан ($0,15) сотиб ола бошлаган. Бундай нарх компаниянинг мазкур маҳсулотни хорижга фойда эвазига эспорт қилишига имкон беради.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, шу йилнинг январь - апрель ойларида мева -забзавотлар экспорти $115,9 млн ташкил этган. Бу кўрсатгич ўтган йилгига нисбатан 41,8 фоизга кўп демакдир. Ўзбек мева ва полиз маҳсулотларини фаол сотиб олаётган мамлакатлар рўйхатига - Қозоғистон, Россия, Афғонистон, Вьетнам, Қирғизистон, Покистон ва Эрон давлатлари киради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский