Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Пешонасига “икки баҳо” қўйилган ўқувчилар билан боғлиқ жанжалдан сўнг бир қатор педагоглар ишдан бўшатилди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Пешонасига “икки баҳо” қўйилган ўқувчилар билан боғлиқ жанжалдан сўнг бир қатор педагоглар ишдан бўшатилди

Фарғона

Бекободдаги №5 мактаб. Wikimapia.org сайти фотоси
Ўзбекистондаги ижтимоий тар-моқларда пешонасида “икки” баҳоси бор ўқувчиларнинг сурати пайдо бўлганидан сўнг, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги №5 мактаб директори ва еттита ўқитувчи ишдан бўшатилди. Ўқитувчиларга нисбатан кўрилган бундай чора ҳақида Халқ таълим вазирлиги Facebook.саҳифасида маълум қилади.

Вазирлик маълумотига кўра, директор Д.Бобомуротовадан ташқари ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Ҳ.Раззоқова, Г.Байматова, О.Абдуллаева, маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар И.Мўминов, М.Ризаева ҳамда бошланғич синф ўқитувлари С.Раҳмонова, М. Ҳамдамова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қарагани учун Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Қўзибаевга “ҳайфсан” берилган. Бекобод халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба мудири Н.Мусакова ишдан бўшатилган. Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Бурҳонов шахсан ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, улардан бўлиб ўтган воқеа учун кечирим сўраган.

Мазкур ҳолат тизимдаги барча таълим муассасаларида педагоглар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Воқеа юзасидан аниқланган ҳато ва камчиликлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот киритилган.

11 май куни ижтимоий тармоқларда пешонасига “икки” баҳоси туширилган ўқувчилар сурати пайдо бўлганди. Суратларни эълон қилган Instagram фойдаланувчиси ушбу воқеа 7 май куни содир бўлганини айтган. Унга суратни ўқувчилардан бирининг онаси юборган. Тармоқ фойдаланувчиси бу воқеадан жамоатчиликни хабардор қилиш керак, деб ҳисоблаган ва суратларни саҳифасига юклаган. Кейинчалик ўқитувчининг бундай ҳаракати билан прокуратура қизиқади ва бу ҳолатга «психологик тайзиқ» ўтказиш деб баҳо беради.

Маҳаллий матбуот, ижтимоий тармоқларда тез-тез ўқувчиларга нисбатан кўрсатилаётган зўровонликка оид фото ва видеоёзувлар пайдо бўлиб туради. 2017 йил сентябрда ижтимоий тармоқларда фарғоналик ўқитувчининг мактаб болаларига бақириб, уларни ураётгани видеоси пайдо бўлганди. 2018 йил апрель ойида пайдо бўлган видеоёзувда эса Урганчдаги коллежнинг биология фани ўқитувчиси талабани пойабзал билан ураётгани тасвирлаган. Бу воқеадан сўнг ўқитувчи ишдан ҳайдалган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский