Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Январдан май ойига қадар Ўзбекистондаги корхоналар $9,4 млрд маҳсулот ишлаб чиқарган — ИА «Фергана» — мобильная версия

Январдан май ойига қадар Ўзбекистондаги корхоналар $9,4 млрд маҳсулот ишлаб чиқарган

Фарғона

GM Uzbekistan заводида автомобилларни йиғиш. Kommersant.uz сайти фотоси
2018 йил январидан май ойига қадар Ўзбекистондаги саноат корхоналари 75,4 трлн сўмлик ($9,4 млрд) маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўпдир, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси. Ўсиш асосан енгил автомобиль ва тракторларни ишлаб чиқариш, табиий газ қазиб олиниши ҳисобига рўй берган.

Республикада январь-майда 64.193 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, йиллик ҳисобидаги ўсиш - 22,4 фоизни ташкил этган. Тракторлар ўтган йилги 215 донага нисбатан бу йили беш баробар кўп, яъни - 1142 дона ишлаб чиқарилган. Лекин бу мавсумда юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш суръати камайганлиги кузатилади.

Тоғ - кон саноатида нефть ва кўмир қазиб чиқариш камайган бир пайтда, табиий газ ва газ конденсантларини ишлаб чиқариш бирмунча ошганлиги кузатилади. Ўтган йилга нисбатан табиий газ қазиб чиқариш 6,3 фоизга ортган бўлса, газ конденсати ишлаб чиқариш 19 фоизга ортган ва 881, 6 минг тонна ишлаб чиқарилган.

Вилоятларнинг саноат ишлаб чиқариш суръатига доир кўрсатгичлар ҳам ўзгармаган. Бу ерда Тошкент ва Тошкент вилояти етакчилик қилади (умумий хажмда ҳар бирининг улуши 16,3 фоизни ташкил этади). Кейинги ўринларни Навоий, Андижон, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари эгаллайди.

Агар январь-апрелда Ўзбекистонда 51.605 дона саноат корхонаси фаолият юритган бўлса, май ойида уларнинг сони 625 тага ўсган ва 52.230 донани ташкил этган. Жорий йилнинг беш ойи мобайнида мамлакатда беш мингта янги компаниялар ишга тушган. Фаолият юритаётган корхоналарнинг 70 фоизи – Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларига тўғри келади.

Давлат статистика қўмитасининг аввалги ҳисоботига нисбатан 2018 йил январь-апрелида Ўзбекистон саноат корхоналари 60,3 трлн сўмлик ($7,5 млрд) маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилги кўрсатгичга нисбатан 11,6 фоиз кўп демакдир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский