Warning: Smarty error: unable to read resource: "ferghana_uz.conf" in /usr/local/lib/php/Smarty/Smarty.class.php on line 1094
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига бошқа ном берди — ИА «Фергана» — мобильная версия

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига бошқа ном берди

Фарғона

Тошкентдаги “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадиони. Uzreport.news сайти фотоси
Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Бунёдкор” стадионини ташкилот Ижроқўми қарорига кўра “Миллий стадион” деб номлади. Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзининг уй учрашувларини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар беради.

Шунингдек, стадионда Ўзбекистон кубоги ва халқаро даражада футбол ўйинлари ўтказилади. ЎФА стадионга мухлисларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Ишқибозлар фақатгина футбол учрашувлари вақтида эмас, қолган кунларда ҳам стадион атрофида эркин сайр қилишлари, кўнгил ёзишлари учун босқичма-босқич шароитлар яратилади. Стадионда экскурциялар уюштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари стадионга туташ ҳудудда барпо этилган футбол академияси эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли академияга айлантирилади. Режага кўра яқин вақт ичида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудий бирлигида 1 тадан болалар ва ўсмирлар футбол академиялари иш бошлайди. Мазкур академияларни эса ЎФА қошидаги республика футбол академияси бирлаштириб туради. Яъни, ҳудудий академияларнинг энг олди футболчилари республика футбол академиясига қабул қилинади.

«Бунёдкор» стадиони 2012 йили очилган. У Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган. Стадионда биринчи расмий ўйин 2013 йил 26 март куни ўтказилган. Унда “Дунё чемпионати - 2014” доирасида Ўзбекистон ва Ливан миллий командалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтган. Ўйин 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлганди. Стадион 34 минг томошабинга мўлжалланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

© 1998—2018 ИА «Фергана»

Письмо в редакцию

Полная версия

Создание © 2012 Алекс Шатловский